Ишончли вакил шаҳрихонлик сайловчилар билан учрашди

12.10.2021, 12:13

Ишончли вакил шаҳрихонлик сайловчилар билан учрашди

Янги Ўзбекистон стратегиясида инсон омилини олий мақомга кўтараётган, инсон қадри, манфаатларига камарбаста O’zLiDeP номзодининг Андижон вилояти бўйича ишончли вакили Ўктамжон Ахуновнинг шаҳрихонлик хотин-қизлар ва ёшлар билан учрашувида партия вилоят кенгаши раиси Хуршидахон Халилова, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Одинахон Отахонова, халқ депутатлари маҳаллий кенгаш депутатлари ҳамда тарғибот гуруҳи аъзолари ҳам иштирок этдилар.

“Янги Ўзбекистон стратегияси” китоби мазмун-моҳияти бевосита номзод ҳаёти ва фаолияти билан боғланди. Ишончли вакилнинг  сайловолди дастурдаги устувор йўналишларни интерфаол усуллар ёрдамида тушунтиргач, ўтган беш йилликнинг Андижонда амалга оширилган самарали ислоҳотлари акс этган видеоролик намойиш этилди.

Мансурбек Мамаюсуповнинг номзод ташаббуслари билан бугун ўз ўрнига эга тадбиркорга айланганини фахрланиб гапирганлари йиғилганларни тўлқинлантирди. Айни вақтда ўтган беш йилдаги ҳаракатлари натижасида хусусий боғча, хусусий мактаб ташкил қилгани, депутатликка сайлангани шу даврдаги ислоҳотлар самараси бўлганини қайд этди.

“Менинг етук тадбиркор бўлиб, ишбилармонлик муҳитида ўрин топишим, дунё бозорига чиқишим, аҳолига арзон уй-жойлар бунёд этиш ташаббусларимни қўллаб-қувватлаган, имкониятларни берган инсон O’zLiDeP номзодидир!” – деди сўз олган “Само Нур Акфа” МЧЖ раҳбари Бобуржон Содиқов.

Абдусалом Юлдашевнинг фикрлари кеча ва бугуннинг қиёсини халқона тилда яққол кўрсатиб берди. “Бир пайтлар оддийгина имконияти чекланган фуқаро фақат моддий ёрдам пули оларди, бугун эса уларга берилаётган имтиёзларнинг чегараси йўқ: уйли бўляпти, имкониятига қараб ишли бўляпти... Инсон қадри учун деган эзгу мақсад замирида қандай моҳият бор? Буни англаш учун биргина “МЕҲР” операцияларини кўз олдимиздан ўтказайлик. Мана бизга жавоб!” –деди у ўз сўзида.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Одинахон Отахонова парламент вакили сифатида мурожаатлар билан ишлашда янги тизим яратилганини, қанча-қанча муаммолар тизимли равишда тез фурсатларда ҳал бўлаётганини, хотин-қизлар гендер тенглиги жамиятнинг ҳар бир бўғинида яратилаётганини ифтихор билан қайд этди.

Ишончли вакилнинг учрашуви номзод фаолиятининг халқ ҳаётидаги туб бурилишлар, эзгу ўзгаришлар эътирофи билан янада файзли тус олди. Сайловолди дастур моҳияти айни эътирофларнинг мантиқий давоми сифатида юзага чиқишига ишонч билдирилди.

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

матубот хизмати раҳбари

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    443
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+