Ташриф хайрли ишдан бошланди
12.10.2021, 12:39
Шавкат Мирзиёев Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилди.
Қуръон тиловат этилиб, Аллоҳ таолодан халқимизга тинчлик-фаровонлик тилаб дуо қилинди.
Уламолар билан суҳбатда илмнинг аҳамияти, ёшлар тарбияси ҳақида сўз борди.
- Бухоро азалдан илм, маънавият маркази. Қадимда бу ерда 30 дан ортиқ олий мадраса бўлган. Ҳеч қаердан бунча кўп уламо чиқмаган. Бугун ҳам ёшлар тарбиясида, жаҳолатга қарши маърифат билан курашишда Бухоронинг ўз ўрни бор, - деди Шавкат Мирзиёев.
Шавкат Мирзиёев зиёратгоҳларни ва уларга олиб борадиган йўлларни обод қилиш, ички туризмни ривожлантириш муҳимлигини таъкидлади.
- Зиёрат халқимизнинг аждодларга бўлган ҳурматини, ёшлар дунёқарашини юксалтиришга хизмат қилади. Шунинг учун бу ерга бошқа ҳудудлардан янги йўналишлар очиб, ёшларни олиб келиш, билимини ошириш муҳим, - деди Шавкат Мирзиёев .
Шавкат Мирзиёев бугун ҳудуд ривожи билан танишади, шунингдек, бухоролик сайловчилар билан учрашади.
Ўхшаш янгиликлар
-
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Коррупцияга қарши курашиш соҳасида юксак халқаро мукофотни топшириш маросимидаги нутқи
20.12.2023, 15:38
-
Ўзбекистон Президенти иқлим соҳасидаги глобал кун тартиби доирасида қатор муҳим ташаббусларни илгари сурди
04.12.2023, 10:20
-
Марказий Осиё иқтисодиёти – глобал аҳамиятга молик ўзаро боғлиқлик маркази
27.11.2023, 09:21
-
Ўзбекистон Президенти Туркий давлатлар ташкилоти саммитида муҳим ташаббусларни илгари сурди
06.11.2023, 10:27
-
Ўзбекистон – Франция: қатъий ишонч ва азалий дўстликка асосланган муносабатлар стратегик шериклик даражасида давом этади
03.11.2023, 15:38
Фикрингизни қолдиринг