Ишончли вакил асакалик сайловчиларга сайловолди дастурнинг мазмун-моҳиятини тушунтирди

14.10.2021, 19:39

Ишончли вакил асакалик сайловчиларга сайловолди дастурнинг мазмун-моҳиятини тушунтирди

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг Андижон вилояти бўйича ишончли вакили Ўктамжон Ахуновнинг Асака тумани сайловчилари билан учрашуви 11-сон мусиқа ва санъат мактабида ташкил этилди.

Туман нуронийлари, хотин-қизлари, ёшлари вакиллари иштирок этган мазкур учрашув аввалида O’zLiDeP вилоят Кенгаши раиси Хуршидахон Халилова ҳамда партия Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси масъули Самидилло Маҳмудовлар мамлакатимиз эртасини белгиловчи сиёсий муҳим кунга саноқли паллалар қолганини, бу масъулият келажакка тамал тоши қўйишга замин бўлишини алоҳида таъкидладилар.

Ишончли вакил сўнгги беш йилда амалга оширилган изчил ислоҳотлар самараси бевосита ва билвосита Шавкат Мирзиёев номи билан чамбарчас боғлиқ  эканлигини эътироф этаркан, “...номзоднинг шу кунга қадар бўлган ҳаёти ва фаолиятини айтиб ўтмаслик мумкин эмас”, дея батафсил маълумот берди.

Партия номзоди илгари сураётган янги Ўзбекистон стратегиясида инсон қадр-қиммати, ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимояси, камбағалликни қисқартириш, ижтимоий сиёсат, таълим, сўз эркинлиги, хавфсизликни таъминлаш масалалари устувор вазифалар сифатида кўрсатиб ўтилгани, сайловолди дастур эса мазкур йўналишларни амалга оширишда дастуриламал бўлишини содда ва равон усулда тушунтирди.

Сўз олганлар орасида меҳнат фахрийси “Нуронийлар” жамияти туман бўлими раиси Раҳматжон Мавлонбоев, ёшлар вакили 31-мактабгача таълим муассаси тарбиячиси 20 ёшли Гулбаҳор Мамадалиева, хотин-қизлар вакили Муқаддасхон Абдуллаевалар кейинги йиллардаги янгиланишлар ҳаётларида ҳам туб бурилиш ясаганини, “Давлат – инсонлар учун” деган тамойил асосида яратилган имкониятлардан мамнун эканликларини ва бу ислоҳотларнинг ташаббускори, шубҳасиз, Шавкат Мирзиёев эканлигини, бу эса юрт келажагини шу номзод билан кўраётганлари ифодаси эканини қатъий таъкидладилар.

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    262
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+