Янги Ўзбекистон – рақобатбардош маҳсулотлар юрти!

14.10.2021, 19:45

Янги Ўзбекистон – рақобатбардош маҳсулотлар юрти!

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига O’zLiDePдан кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёевнинг ишончли вакили Раъно Турдибоева Тошкент тумани ҳудудида жойлашган “Bahor Gullari” боғ марказида ҳам бўлди.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, 1992 йилда ташкил қилинган “Bahor Gullari” боғ марказида бугунги кунда 80 нафар ишчи-ходим меҳнат қилади. Ландшафт дизайнини яратишда бой тажрибага эга компания юртимизга Италия, Голландия, Бельгия, Польшадан декаратив ўсимликларни етказиб бериш билан шуғулланади.

Ишончли вакил Раъно Турдибоева марказда фаолият юритувчи ишчи-ходимлардан иборат сайловчилар билан мулоқотда бугун республика ҳудудларида гулчилик ва кўчатчиликни ривожлантириш, маҳаллий ва хорижий гул навларини парваришлаш, аҳоли ўртасида гулчилик санъати сир-асрорларини оммалаштириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт салоҳиятини янада мустаҳкамлаш мақсадида амалга оширилган ислоҳотлар кўлами ҳақида фикр юритди.

Соҳани ривожлантиришда қабул қилинган Қарор ва унинг доирасида ишлаб чиқилган “Йўл харитаси” бунинг яққол далили эканини қайд этди.

Партия номзодининг сайловолди дастури мазмун-моҳиятини тарғиб қилди. Жумладан, дастурнинг “Фаол тадбиркорлик ва манзилли молиявий кўмак воситасида камбағалликни қисқартириш” ҳамда  “Қишлоқ хўжалигида самарадорликни ошириш – ислоҳотларимиз талаби” номли бандлари юзасидан батафсил маълумотлар берди.

Унга кўра, илм-фан ва инновацияга асосланган агрохизматлар кўрсатиш тизимини такомиллаштириш режалаштирилаётгани, ҳудудларда агросаноат корхоналарини хомашё билан таъминлаш ва ишлаб чиқариш ҳажмини 1,5 баробар ошириш бўйича алоҳида дастур қабул қилинишини маълум қилди.

Юртимизда агрологистика марказлари ва замонавий лабораториялар сони кўпайтирилиб, уруғчилик, кўчат етиштириш ва чорва моллари зотларини яхшилаш бўйича миллий дастур амалга оширилишини билдирди.

Ишончли вакил Раъно Турдибоева сайловчиларни халқчил ва инсонпарвар, шу билан бирга рақобатбардош маҳсулотлар юрти бўлган Янги Ўзбекистон бунёдкори Шавкат Мирзиёвга овоз беришга чорлади.

Зухро Мирзоҳамдамова,

 O’zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    547
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+