Партия вакиллари ва депутатлар Бувайда туманида сайловолди тарғибот тадбирларини ўтказди

14.10.2021, 19:49

Партия вакиллари ва депутатлар Бувайда туманида сайловолди тарғибот тадбирларини ўтказди

O’zLiDePдан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастури тарғиботига бағишланган учрашувлар Фарғона вилояти бўйлаб давом этмоқда. Ана шундай учрашувлардан бири Бувайда туманидаги 17-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида бўлиб ўтди.

Эртанги кун ва ватан тақдирига бефарқ бўлмаган юзлаб сайловчилар жам бўлган учрашувда, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси ўринбосари Мавлуда Ходжева, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мавлуда Ибрагимова ҳамда маҳаллий Кенгаш депутатлари, тарғибот гуруҳи аъзолари, партия фаоллари иштирок этди.

Мавлуда Ходжева номзоднинг Сайловолди дастурида “Сифатли таълим – инсон капиталини ривожлантиришнинг ҳал қилувчи омили” йўналишига тўхталиб ўтди. Жумладан, узлуксиз таълим тизими учун миллий ўқув дастурини жорий этиш, таълим сифатини ошириш ва рақобатбардош кадрлар тайёрлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади. Шунингдек 2024 йил якунига қадар 6 ёшли болалар мактабгача тайёрлов тизимига тўлиқ қамраб олинади. Янги мактаблар қуриш, хусусий мактабларни кўпайтириш ва таълим сифатини оширишни назарда тутувчи Мактабларни ривожлантириш давлат дастурини жорий этиш орқали халқ таълими тизимида қўшимча 1,2 миллион ўқувчи ўрни яратилади. 2026 йилга қадар ўқув дастурлари ва дарсликлар илғор хорижий тажриба асосида тўла қайта ишланиб, амалда жорий этилади, дея эътироф этди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мавлуда Ибрагимова ҳам номзоднинг, мактаб ўқувчилари ҳамда олийгоҳ талабалари, ўқитувчиларни қишлоқ хўжалик ишларига мажбурий жалб этишга чек қўйилгани, “Одамлар давлат идораларига эмас, давлат идоралари одамларга хизмат қилиши керак”, деган ғоя кундалик ҳаётимизга чуқур кириб бораётгани, камбағаллик расман тан олиниб уни бартараф этишга киришилгани, таълим соҳасида оламшумул ўзгаришлар рўй бераётгани, “Обод маҳалла”, “Обод қишлоқ” дастурлари йиллар давомида юртдошларимиз орзу қилган улкан бунёдкорлик жараёнини қишлоқларимизга, маҳаллаларга олиб киргани, бу дастурлар доирасида кўплаб дардли муаммоларга ечим топилганини айтиб ўтди.

Худди шундай тарғибот тадбирлари Бувайда туман маданият маркази ҳамда Янгиқўрғон маданият уйида ҳам бўлиб ўтди. Учрашувларда Мавлуда Ходжаева номзоднинг сайловолди дастури, айни кунга қадар олиб борган сиёсий фаолияти ҳақида йиғилганларга атрофлича тушунчалар берди. Хусусан, ўтган даврда номзод томонидан мамлакатимизда фан, таълим, тиббиёт, саноат, қишлоқ хўжалиги, иқтисодиёт соҳаларида амалга оширилган изчил ислоҳотлар, ўз мевасини бераётганлигини таъкидлар экан, ушбу улкан ўзгаришлар Шавкат Мирзиёев фаолиятнинг маҳсули эканлигига алоҳида урғу берди.

Диққатга сазовор томони, номзоднинг Сайловолди дастурида илгари сурилган мақсад ва вазифалар ҳам энг аввало инсон манфаатларига, инсон қадрини улуғлашга қаратилгани билан қадрли экани айтиб ўтилди.

Шунингдек “Янги Ўзбекистон стратегияси” китобини ва унда қайд этилган янги ислоҳотлар йўналишларини таништириш билан боғлиқ фикрлари ҳам сайловчиларни бефарқ қолдирмади. Партия номзодининг инсоннинг қадр-қиммати ва унинг ривожланиши, барча аҳолининг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, камбағалликни камайтириш, ижтимоий сиёсат, таълим, сўз эркинлиги ва ўз-ўзини ифода этиш, ҳаёт ва хавфсизлик даражасини яхшилаш каби устувор вазифаларни ўз ичига олган сайловолди дастури жам бўлганларга сайловдаги қатъий танлов қарорини улашди десак хато бўлмайди.

Бувайда тумани бўйлаб тарғибот учрашувлари тумандаги “Проф текст плюлс”  ишлаб чиқариш корхонасида давом этди.  Учрашувда номзоднинг сайловолди дастуридаги устувор йўналишлар хусусида фикр юритилди Ўтган 5 йилликда хотин-қизлар учун яратиб берилган имтиёзлар, тадбиркорлларга қаратилган эътибор ва имкониятлар хақида тушунча берилди.

1000 га яқин ишчи ходимларни ўз ичига олган корхона сўнги беш йилда экспорт салоҳиятини янада оширишга эришган. Бу ҳақида корхона раҳбари Акромжон Абдуллаев фахрланиб гапирди.  Айниқса 370 нафар хотин-қизлар мазкур корхонага ишга жойлаштирилгани ҳам ғоят қувонарли, сабаби 370 оиланинг ризқига ризқ қўшилмоқда, дея сўз юритди корхона раҳбари.

Учрашув якунида корхона фаолияти билан яқиндан танишилди. Иштирокчилар бир овоздан Шавкат Мирзиёевга овоз беришларини мамнуният билан билдирдилар.

O’zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    514
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+