Ишончли вакил Зафарободлик сайловчилар билан учрашди

14.10.2021, 19:56

Ишончли вакил Зафарободлик сайловчилар билан учрашди

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёевнинг Жиззах вилоят бўйича ишончли вакили Байрамбек Узаков Зафарободлик сайловчилар билан учрашди.

Туман Маданият марказида бўлиб ўтган учрашувда, шунингдек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Феруза Нигматова, O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши раиси Эркин Холматов, маҳаллий Кенгаш депутатлари, тарғибот гуруҳи аъзолари, партия фаоллари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

Учрашувлар давомида ишончли вакил дастлаб йиғилганларни номзоднинг таржимаи ҳоли ва Сайловолди дастуридаги  устивор йўналишлар билан таништириб ўтди.

Мулоқот давомида Сайловолди дастуридаги бошқа йўналишлар билан бир қаторда фаол тадбиркорлик ва манзилли молиявий кўмак – камбағалликни қисқартиришнинг муҳим омили эканлигига алоҳида эътибор қаратилди.

Сайловолди дастурида таъкидланганидек, мамлакатимизда 2026 йил якунига қадар камбағалликни камида 2 баробар қисқартириш энг муҳим вазифалардан бири бўлади. Бунинг учун, тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилади. Тадбиркорлар билан ўтказилган очиқ мулоқот доирасида шакллантирилган 7 та йўналиш бўйича 60 га яқин янги ташаббус ва таклифларни назарда тутувчи дастур амалга оширилади.

Корхоналарга мол-мулк солиғи ставкаси, қўшилган қиймат солиғи ставкаси сезиларли камайтирилади. Ҳар бир фуқарога давлат ҳисобидан аниқ касб-ҳунарга ўқиш имконияти яратилади. Касбга ўқитиш кўлами 2 баробар оширилиб, жами 1 миллион нафар ишсиз фуқаро касб-ҳунарларга ўқитилади ва бу жараёнда нодавлат таълим муассасаларининг иштироки 30 фоизга етказилади. Келгуси уч йилда уй-жойга муҳтож 10 мингдан зиёд хотин-қизларга имтиёзли шартлар асосида уй-жойлар ажратилади. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигини 3 баробар оширишни кўзда тутувчи Миллий дастур ишлаб чиқилиб, амалга оширилади.

Дастурда илгари сурилган бошқа устивор йўналишлар билан бирга амалга ошириладиган бу вазифалар, авваламбор, аҳолининг турмуш фаровонлигини оширишга, элимиз равнақи, юртимиз тараққиётига хизмат қилади.

Учрашувлар давомида сўзга чиққанлар  юртимизда сифат жиҳатдан янги босқичга кўтарилган ислоҳотлар узвийлигини ёқлашларини билдириб, O’zLiDePдан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёев номзодини қўллаб-қувватлашга чақирдилар.

                            O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    265
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+