Ишончли вакил “Pichoqchi Dry Fruits” МЧЖ фаолияти билан яқиндан танишди

14.10.2021, 19:58

Ишончли вакил “Pichoqchi Dry Fruits” МЧЖ  фаолияти билан яқиндан танишди

Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Президентликка номзод Шавкат Мирзиёевнинг Самарқанд вилоятидаги Ишончли вакили Рустам Холмуродов Оқдарё туманида сайловчилар билан учрашув жараёнида тумандаги “Pichoqchi Dry Fruits” МЧЖ фаолияти билан яқиндан танишди.

Мазкур МЧЖ раҳбари Толибхон Абдумажидов қарйиб, 20 йилдан буён ёнғоқ маҳсулотларини чақиб, қайта ишлайди ва олди сотдиси билан шуғулланади. Мамлакатимизда ишбилармонларнинг маҳсулотларини четга экспорт қилишлари учун кенг имкониятлар яратилгач, Толибхон ака  2017 йил апрель ойида “Pichoqchi Dry Fruits” МЧЖ фирмасини очди. Қаҳрамонимиз бугунги кунда ёнғоқларни чақиб, мош, ловия, нўхат каби  дуккакли маҳсулотларни қуритиб, қадоқлаб хорижга экспорт қилмоқда. Унинг Туркия, Россия, Озарбайжон, Қозоғистон, Ҳиндистон, Бирлашган Араб Амирликлари каби давлатларда ҳамкорлари бор. У ҳар йили 1млн 500 минг АҚШ долларлик қуриқ мева маҳсулотларни хорижга экспорт қилмоқда. Бугунги кунда корхонада 30 нафардан ортиқ доимий, 100 нафарга яқин мавсумий ишчи ўринлари яратилган.

-  Илгарилари ёнғоқ бизнеси билан шуғиллансакда тўғридан-тўғри хорижга экспорт  қила олмаганмиз. Чунки бунга рухсат йўқ эди. Шавкат Мирзиёев биринчи ўринда тадбиркорларга кенг имкониятлар яратди. Шу имкониятдан фойдаланиб қисқа вақт ичида фаолиятимизни кенгайтирдик, ишчи ўринларини ташкил қилдик. Эндиликда “Pichoqchi Dry Fruits” МЧЖ МЧЖ логистика марказини ҳам йўлга қўймоқчимиз, - деди Толибхон Абдужалилов.

Тадбиркор ўзининг барча ютуқларини кейинги 5 йилда мамлакатимизда яратилган имкониятлар билан боғлар экан, 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган сайловда Шавкат Мирзиёев номзодини қўллаб-қувватлашини билдирди.

O’zLiDeP  Самарқанд вилоят Кенгаши

 матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    395
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+