Ташвиқот тадбирлари давомида сайловчилар муаммолари бартараф этилмоқда

14.10.2021, 20:01

Ташвиқот тадбирлари давомида сайловчилар муаммолари бартараф этилмоқда

Шаҳрихон тумани, “Бешариқ” маҳалласида истиқомат қилувчи Искандар Бобожоновнинг сурункали касалликка чалинганига анча бўлган. Етмиш ёшдан ошган отахоннинг оилавий шароити амалий кўмакка муҳтож. Хасталиги стационар даволанишни талаб қилмоқда. Бироқ имконияти етмаяпти.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Одинахон Отахонова томонидан мазкур ҳудудда олиб борилган сайловолди ташвиқот тадбирлари давомида И.Бобожоновнинг муаммоси бартараф этилди. Сайловчининг вилоят шифохононасида даволаниши учун бепул йўлланма олинди.

Депутатнинг хонадонлардаги ташвиқот тадбирлари давом этаркан, табиийки, ечим кутаётган масалаларга ҳам жавоб топиб борилди. Жумладан, туманнинг “Ўзбекистон” маҳалласи “Намуна” кўчаси 5-хонадондаги самимий суҳбат орасида оила соҳиби Райимжон Норматовнинг тиббий кўмакка муҳтожлиги аён бўлди. Ўтган беш йилдаги ислоҳотлар ҳамда сайловолди дастурнинг бош мақсади инсон омилини олий мақомга кўтариш, инсон қадри учун, инсон саломатлиги учун, инсон хавфсизлиги учун деган тамойилни бош мақсад қилган номзод ташвиқотида чарчамаётган депутат шу куннинг ўзида фуқарони вилоят онкологик касалликлар диспансерида стационар даволанишга юборди.

Халқ ноиби шаҳрихонлик сайловчилар билан ташвиқот тадбирлари давомида ваколати доирасида халқ ичига чуқурроқ киришга, сайловолди дастур афзалликларини теранроқ тушунтиришга ҳаракат қилмоқда.

Зилола Раҳмонова,

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

матбуот хизмати раҳбари

  • Кўрилди
    350
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+