Ишончли вакил пайариқлик сайловчилар билан учрашди

14.10.2021, 20:02

Ишончли вакил пайариқлик сайловчилар билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан номзод Шавкат Мирзиёевнинг Самарқанд вилоятидаги Ишончли вакили Рустам Холмуродов  Пайариқ туманидаги сайловчилар билан учрашди.

Унда туманнинг фаол аёллари, нуронийлар, ёшлар ва маҳалла тизими вакиллари иштирок этишди.

Тадбирда  Ишончли вакил сўзга  чиқиб, номзоднинг ўтган 5 йилда мамлакатимизда таьлим тиббиёт, қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар бугун чекка-чекка ҳудудларда яшовчи юртдошларимиз ҳаётида ҳам ўз аксини топаётганлигини қайд этди.

Айниқса, маҳалла тизимини янги босқичга кўтариш, аҳоли мурожаатлари билан ишлашда янгича тизимининг жорий этилиши ва ҳалқни рози қилиш тамойилининг шаклланиши давлатни ривожлантиришда янгича ёндошув эканлиги эътироф этилди.  Пайариқ туманидаги ўзгаришлар кеча ва бугун  мисолида таҳлил қилиниб, Янги Ўзбекистон бунёдкори Шавкат Мирзиёев номзодини қўллаб-қувватлашга даъват этилди.

Учрашувда сўзга чиққанлар, Ўзбекистондаги бугунги ўзгаришлар, янгиланишлар, сўнгги беш йилда амалга оширилган ислоҳотлар билан боғлиқлигини таъкидлашди. Ўтган қисқа вақт ичида чекка-чекка ҳудудларда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастури доирасида қишлоқлар жамоли ўзгача қиёфа касб этаётганлиги, электр-энергияси, ичимлик суви муаммолари ҳал этилиб, тадбиркорликни ривожлантириш орқали ишчи ўринлари яратилаётганлиги алоҳида эътироф этилди. Номзоднинг Самарқанд вилоятини ижтимоий иқтисодий ривожлантириш бўйича кейинги 5 йилга мўлжалланган сайловолди дастурига биноан келгуси йилдан Пайариқ  тумани аҳолиси учун жамоат транспорти қатнови йўлга қўйилиши фуқароларни мамнун этганлигини таъкидлади.

Тадбирда сўз олганлар бугун одамларнинг дунёқараши, ҳаётга бўлган муносабати ўзгараётганлигини таъкидлар экан, Янги Ўзбекистонни қуриш, инсон фаровонлиги, хавфсизлиги, қадри учун Шавкат Мирзиёевга овоз беришларини билдиришди.

O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    276
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+