Депутатлар сайлов жараёнларида фаол
14.10.2021, 20:09

Яна саноқли кунлардан кейин мамлакатимизда муҳим сиёсий жараён – Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўлиб ўтади. Шу кунларда ушбу жараён ўзининг қизғин палласида. Ушбу жараёнга Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ҳам ўз фаоллигини кўрсатишяпти.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ҳазратқул Хўжамқулов Шеробод туманидаги сайлов участкаларида бўлиб, тайёргарлик жараёнларини кўздан кечирди.
Тумандаги мавжуд сайлов участкаларида барча тайёргарлик жараёнлари йўлга қўйилган бўлиб, партия номзодларининг тарғибот воситалари билан таъминланган.
Депутат сайлов комиссиялари раислари билан мулоқат қилиб, уларга сайловга оид керакли тавсия ва тушунчаларни берди.
Сўнгра сайлов участкаларга бириктирилган маҳалла фуқаролар йиғинлари фаоллари, нуронийлр, ёшлар билан мулоқот қилди. Сайлов жараёнлари билан боғлиқ саволларига жавоблар олишди.
Ўхшаш янгиликлар
-
O'zLiDeP фракциясининг 2022 йил биринчи ярим йилликдаги фаолияти сарҳисоб қилинди
06.07.2022, 17:48
-
Хизматлар соҳасини ривожлантириш учун солиқ имтиёзлари берилади
06.07.2022, 17:41
-
Ортиқча овогарчиликларнинг олди олинади
06.07.2022, 15:06
-
Меҳнатга муносиб рағбат зарур
05.07.2022, 16:20
-
Конституциявий ислоҳотлар халқимиз томонидан якдиллик билан қўллаб-қувватланмоқда
05.07.2022, 14:51
Фикрингизни қолдиринг