Ваколатли вакил ва кузатувчи сиёсий ўқувларда чиниқади

14.10.2021, 20:15

Ваколатли вакил ва кузатувчи сиёсий ўқувларда чиниқади

Шу кунларда тобора яқинлашиб бораётган Ўзбекистон Президенти сайловини муносиб ўтказишга қаратилган турли тарғибот-ташвиқот тадбирлари кўтаринки руҳ ҳамда қизғин мулоқотларга бой тарзда ўтмоқда. Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси томонидан “Сайлов жараёнини сифатли ташкил этишда кузатувчилар ва ваколатли вакиллар билан самарали ишлашнинг устуворликлари” мавзусидаги сиёсий ўқув ана шу ишларнинг узвий давоми бўлди.

O‘zLiDePнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси билан ҳамкорликда “ZOOM” платформаси орқали онлайн, шунинг баробарида, иштирокчилар юзма-юз фикр алмашган тадбирда депутатлар, олим ва экспертлар, сайлов жараёнида иштирок этадиган партия кузатувчилари ва ваколатли вакиллар қатнашди.

Унда мамлакат тараққиётини янги босқичга кўтариш йўлида ўз олдига буюк мақсадни қўйган Янги Ўзбекистонда Президент сайлови бу йил янги миллий сайлов қонунчилиги, умумэътироф этилган халқаро стандартлар, демократик тамойиллар асосида ва бутунлай янгича муҳитда ўтиши кутилаётгани алоҳида таъкидланди.

Тадбир жараёнида “Сайлов ҳуқуқи ва сайлов жараёнининг ташкилий-ҳуқуқий асослари”, “Сайловларни юқори савияда ўтказиш жараёни ва унинг ўзига хос хусусиятлари”, “Халқаро сайлов стандартлари ва миллий қонунчилик”, “Хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар кузатувчилари фаолиятининг ўзига хос жиҳатлари”, “Сиёсий партиянинг кузатувчилари ва ваколатли вакиллари: ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва улар фаолиятининг алоҳида хусусиятлари” каби қатор мавзуларда мутасадди вакилларнинг маърузалари, тарғибот-тақдимот материаллари ҳамда бўлажак сайлов жараёнида ўзаро ҳамкорлик қилиш режалари эшитилди, кенг муҳокама қилинди.

Нуриддин УБАЙДУЛЛАЕВ,

XXI asr” мухбири

Теглар
СТМ
  • Кўрилди
    420
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+