Ишончли вакил Халқ таълими бош бошқармаси ходимлари билан учрашди

14.10.2021, 20:20

Ишончли вакил Халқ таълими бош бошқармаси ходимлари билан учрашди

O`zLiDePдан кўрсатилган номзоднинг ишончли вакили Рустам Каланов Тошкент шаҳридаги Халқ таълими бош бошқармаси ходимлари билан учрашди.

Ишончли вакил номзоднинг сайловолди дастуридаги устувор йўналишларига тўхталиб ўтди. Жумладан, янги мактаблар қуриш, хусусий мактабларни кўпайтириш ва таълим сифатини оширишни назарда тутувчи Мактабларни ривожлантириш давлат дастурини жорий этиш орқали халқ таълими тизимида қўшимча 1,2 миллион ўқувчи ўрни яратилади. 2026 йилга қадар ўқув дастурлари ва дарсликлар илғор хорижий тажриба асосида тўла қайта ишланиб, амалда жорий этилади. Ёшларнинг интеллектуал салоҳияти ва дунёқарашини юксалтириш, ватанпарварлик, халққа муҳаббат ва садоқат туйғуси билан яшайдиган баркамол авлодни тарбиялаш бўйича чора-тадбирлар самарадорлигини кучайтириш бўйича ишлар давом эттирилади.

Ишончли вакил бошқа соҳалар бўйича ҳам қилинадиган ишлар тўғрисида гапириб ўтди ва иштирокчилар томонидан берилган саволларга аниқ, жавоблар қайтарди.

O`zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    230
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+