Ишончли вакил марҳаматлик сайловчилар билан учрашди

15.10.2021, 16:43

Ишончли вакил марҳаматлик сайловчилар билан учрашди

Марҳамат тумани сайловчилари билан учрашувда дастлаб O’zLiDeP вилоят Кенгаши раиси Хуршидахон Халилова томонидан номзоднинг сўнгги беш йилда амалга оширилган эзгу ислоҳотлар ташаббускори сифатида олиб борган фаолияти хусусида фикр юритилди.

Мамлакатимизда, жумладан, Андижон вилоятида кейинги йилларда юз очган улкан бунёдкорлик ишлар, кенг кўламли ўзгаришлар акс этган видеоролик намойишидан сўнг сўз олганлар эришилган ютуқлар тўғрисида тўлқинланиб гапирдилар.

Шунингдек, сайловолди дастурга мувофиқ, келгуси беш йилда аҳолини. айниқса, аёллар ва ёшларни касб-ҳунарга ўқитиш, оилавий тадбиркорликни йўлга қўйишга кўмаклашиш, эҳтиёжманд фуқаролар билан манзилли иш ташкил қилиш, бир сўз билан айтганда, инсон манфаатлари, қадри учун фаолият олиб бориш назарда тутилганини қайд этди.

Учрашувда сўз олган ёшлар вакили Гулбаҳор Турдиматова номзоднинг таълим тизимида ўтган беш йил давомида амалга оширган ислоҳотларини фаолияти мисолида таъкидларкан, “Шавкат Мирзиёевнинг андижонлик сайловчилар билан учрашувда, айниқса,“Ўқитувчининг ойлиги минг долларга кўтарилади” деган эътирофидан куч олдик, бу бизнинг янада фидойилик билан меҳнат қилишимизда улкан мотивация бўлди. Демак, педагогнинг меҳнатлари ҳамиша рағбат топади”.

Самимий суҳбатга айланган учрашувда сайловчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар.

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    278
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+