Ишончли вакил Жиззах шаҳрида нуронийлар билан учрашди

15.10.2021, 16:56

Ишончли вакил Жиззах шаҳрида нуронийлар билан учрашди

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал- демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёевнинг Жиззах вилоят бўйича ишончли вакили Байрамбек Узаков Жиззах шаҳридаги Болалар қўғирчоқ театри биносида сайловчилар билан учрашди.

Туман Маданият марказида бўлиб ўтган учрашувда, шунингдек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Феруза Нигматова, O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши раиси Эркин Холматов, маҳаллий Кенгаш депутатлари, тарғибот гуруҳи аъзолари, партия фаоллари ва шаҳардаги маҳаллаларда истиқомат қилувчи нуроний кексалар, кайвони онахонлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

Учрашувлар давомида ишончли вакил дастлаб йиғилганларни Сайловолди дастуридаги устивор йўналишлар билан таништириб ўтди.

Сўнгги йилларда Жиззах шаҳрида амалга оширилган кенг бунёдкорлик ишлари таърифга муҳтож эмас. Қисқа муддат ичида шаҳарда нафақат янги иншоат ва иморатлар қад кўтарди, балки шаҳар аҳолисини тоза ичимлик суви, табиий газ, электр энергияси билан таъминлаш тубдан яхшиланди. Янги саноат корхоналари, кўплаб кичик тадбиркорлик субъектлари иш бошлади. Мактабгача таълим муассасалари сони кескин кўпайди. Олий таълим даргоҳлари сони 5 тага етди. Бундай ақл заковат ва меҳнат туфайли яратилган ва кўпчиликка мўъжизадек кўринаётган янгиликлар, ижобий ўзгаришлар саноғини яна анча давом эттириш мумкин. Энг муҳими, инсон қадри, инсон манфаатлари энг улуғ қадрият, деб қарала бошланди. Давлат органлари том маънода халққа хизмат қилишига замин тайёрланди.

Номзоднинг Сайловолди дастурида таъкидланганидек, Янги Ўзбекистон – халқчил ва инсонпарвар давлатга айланади. Жумладан, маҳалла – жамоатчилик бошқаруви ва назоратининг том маънода таянч бўғинига айланиши учун барча шароитлар яратилади. Маҳалла тизимининг ҳуқуқ ва ваколатлари кенгайтирилиб, молиялаштириш манбалари ва тартиби такомиллаштирилади. Маҳаллада фуқаролар учун давлат ва ижтимоий хизматлардан фойдаланиш, давлат органларига маҳалладан туриб мурожаат қилиш имконияти яратилади.Маҳалла муаммоларини доимий ўрганиб, баратарф этишда маҳаллий депутатларнинг фаол иштироки таъминланади.

Сайловолди дастурида белгиланган янга кўплаб устивор вазифалар ҳам биринчи навбатда одамларга эркин ва фаровон ҳаёт кечиришлари учун муносиб шароит яратиб беришга қаратилган.

Учрашув давомида сўзга чиққанлар O’zLiDePдан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёевнинг Сайловолди дастури ҳаётимиздан кенг ўрин олган ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, уни сифат жиҳатдан янги босқичга кўтаришга қаратилгани билан аҳамиятли эканлигини айтиб ўтдилар ва партиядан кўрсатилган номзодни қўллаб-қувватлашга чақирдилар.   

                        O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    397
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+