Инновацион ғоялар учун овоз берамиз!

15.10.2021, 17:04

Инновацион  ғоялар  учун  овоз  берамиз!

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Ш. Мирзиёевнинг Қашқадарёдаги ишончли вакили Темур Поёнов Муборак газ конлари бошқармаси  мажлислар залида мубораклик газчилар билан учрашди. Сўзга чиққанлар газчилар шаҳрида амалга оширилган бунёдкорлик ишлари, нефть ва газ саноатидаги янгиланишлар, аҳоли бандлиги ва фаровонлигини оширишда муҳим аҳамият касб этган тадбиркорликка кенг йўл очилганлиги, ислоҳотлар самараси инсонлар ҳаётида намоён бўла бошлаганлигини алоҳида эътироф этдилар.

Муборак газни қайта ишлаш заводида ўтган беш йил  мобайнида йиллик қуввати 6 млрд. метр куб табиий газни қайта ишлашга мўлжалланган 3 та янги технологик блоклар ишга туширилди. Йиллик қуввати 80 минг тоннага мўлжалланган янги олтингугурт цехи ишга туширилиб, экспорт ҳажми оширилди. Аҳолининг суюлтирилган газга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида мавжуд 3 та қурилма тўлиқ модернизация қилиниб, 4-технологик блок қурилиб, фойдаланишга топширилди. Келгусида йўл қурилиши учун олтингугуртли битум ва бетон, полимерли олтингугурт ишлаб чиқариш  йўлга қўйилган. 

 Ишончли вакил куннинг иккинчи ярмига келиб, Мусиқа ва санъат мактабида туман ёшлари билан учрашди.

 - Янгиланаётган Ўзбекистонимизда ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқариш, ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, сиёсий-ҳуқуқий билимларини мустаҳкамлаш, ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш масаласига катта эътибор қаратиб келинмоқда, -  деди 1 - мактаб Ёшлар Иттифоқи етакчиси Зарина Йўлдошева. – Номзодимиз Шавкат Мирзиёевнинг доимий ғамхўрлиги, меҳру муҳаббати ёшлар қалбида умид ва ишонч уйғотмоқда, улар юксак эътибордан илҳом ва руҳ олиб,   шижоат билан олға интилган ҳолда эртанги кунимиз умидли қўлларда эканлиги амалда намоён этмоқдалар. Бу юртимизда соғлом ва баркамол, мард ҳамда ватанпарвар ёш авлодни тарбиялаб вояга етказиш борасидаги кенг кўламли, улуғвор ишларнинг меваси десак, муболаға бўлмас. Зеро, учинчи Ренессансдан кўзда тутилаётган мақсад ҳам ёшларнинг интилиши, ақлу заковати, билим ва малакасини давр талабларига ҳамоҳанглигини таъминлашдан иборатдир. Давлатимиз раҳбарининг “Мен ҳар гал учрашганимда сизларнинг ғайрат-шижоатингиздан куч-қувват оламан, кўнглим тоғдай кўтарилади... Сизларни Ўзбекистоннинг энг катта бойлиги, бебаҳо хазинаси сифатида қадрлайман” деган сўзлари биз ёшларни  эл-юрт равнақи йўлидаги улуғвор ишларга ундайди, нурли истиқболимизни барпо этиш йўлидаги сиёсий жараёнларда фаол қатнашишга даъват этади. Амалга оширилаётган ислоҳотлар ёшларимизнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда уларнинг жамиятда муносиб ўрин эгаллашини таъминлашга хизмат қилаётир.  Иқтидоримиз ва қобилиятимизни намоён этган ҳолда  юртимизни шарафини бутун дунёга танитишдек эзгу мақсадларни йўлида собитқадамлик учун овоз  берамиз. 

-Президентликка номзод Ш. Мирзиёевнинг сайловолди дастури ўрин олган ёш авлод камоли йўлидаги ғоялар бизни янада кўпроқ билим олишга, нурли истиқболимиз йўлида фидо бўлишга даъват этади, - деди 5-мактаб етакчиси Дилдора Раҳмонова. - Бугунги учрашувимизда номзоднинг ишончли вакили  туманимиздаги истироҳат боғини капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш, Ахборот ресурс маркази ва Ёшлар маркази бунёд этишни дастурга киритилишига амалий ёрдам беришини билдирди.  

Ишончли вакил шу куни Муборакдаги Жанубий-Ғарбий махсус ҳарбий округига қарашли 51943 –ҳарбий қисм зобит ва аскарлари билан ҳам учрашиб, Президентликка номзоднинг сайловолди дастури тарғиботини амалга оширди.  Учрашувларда халқ депутатлари Қашқадарё вилоят кенгаши депутати Исмигул Хушмуродова, вилоят кенгаши аппарат раҳбари Арзиқул Шеровлар иштирок этиб, сўзга чиқдилар. 

         Сайфулла ИКРОМОВ,

“ХХI asr” мухбири

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    362
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+