Ишончли вакил Тўрақўрғонда сайловчилар билан учрашди

15.10.2021, 17:09

Ишончли вакил Тўрақўрғонда сайловчилар билан учрашди

Тўрақўрғон туманидаги маданият саройида ташкилланган учрашувга асосан меҳнат фахрийлари, хотин-қизлар, ёшлар вакиллари таклиф этилдилар.

Бунда сўз олган меҳнат фахрийлари Олимжон Бозоров, Абдуназар Деҳқоновлар номзод Шавкат Мирзиёевнинг Намаганликларга, хусусан, Тўрақўрғон аҳлига алоҳида ҳурмат-эҳтиром билан қарашини,  маърифатпарвар бобомиз Исҳоқхон  Ибрат номли ижод мактаби очилганини, келгуси беш йилда шу мактаб негизида Тиллар институти, шунингдек, туманда аграр университетининг филиали ташкил этилиши ҳақидаги ташаббусларини, Маъсуда Бегматова эса туман маданият саройининг кўркам ва замонавий тусда қайта таъмирланганлигини, бугун бу кошонада катта-катта байрам тадбирлари, тантанали йиғилишлар ўтказилаётганини Тўрақўрғонликлар фахр-ифтихор билан тилга олишаётганликларини таъкидлашди.

Улар  24 октябрь куни бўлиб ўтадиган сайловда Ўзбекистон Республикаси Президекнтлигига номзод, инсонпарвар, адолатпарвар, узоқни кўра биладиган сиёсатчи, Янги Ўзбекистон ва Учинчи Ренессанс пойдеворини қуриш ташаббускори Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди Дастурини қўллаб-қувватлашларини айтдилар ва бошқаларни ҳам шунга даъват этдилар.

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    264
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+