Ишончли вакил оқдарёлик сайловчилар билан учрашди

15.10.2021, 17:12

Ишончли  вакил оқдарёлик сайловчилар билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан  номзод Шавкат Мирзиёевнинг Самарқанд вилоятидаги Ишончли вакили Рустам Холмуродов  Оқдарё туманида сайловчилар билан учрашди.

Учрашувни O’zLiDeP  Самарқанд вилоят  Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари- аппарат раҳбари Илҳом Ботиров олиб  борди.

Тадбирда Ишончли вакил сўзга чиқиб, кейинги йилларда мамлакатимизда саноатнинг чекка-чекка қишлоқларга кириб бориши, ҳудудларга тадбиркорликни ривожлантириш орқали ишчи ўринларининг кўпайиши, “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” Давлат дастури орқали қишлоқлар жамолининг ўзгариши Шавкат Мирзиёев томонидан амалга оширилган  оқилона сиёсатнинг маҳсули эканлигини  эътироф этди.

-  Бугун туманларимиздаги, қишлоқларимиздаги ўзгаришларни  кўриб ҳар қайси юртдошимизнинг дили яйрайди. Йўллар, замонавий хизмат кўрсатиш муассасалари, дўконлар, боғчалар ваҳаказо. Бугун ҳатто қишлоқларда электр-энергияси таъминоти бўйича муаммолар барҳам топди. Кенг кўламли ислоҳотлар боис, Оқдарёга саноат кириб келди, айни кунларда оқдарёлик 1000 га яқин хотин-қизлар тикувчилик фабрикаларида ишлаяпти. Ўтган қисқа давр учун бу жуда катта натижа. Шавкат Мирзиёев кейинги 5 йилликка мўлжалланган дастурда улкан режаларни мақсад қилган, - деди Р.Ҳолмуродов.

Тадбирда сўзга чиққанлар  мамлакатимизда кейинги йилларда  таълим, тиббиёт, қишлоқ ҳўжалиги, тадбиркорлик соҳасида амалга оширилган ислоҳотлардан мамнун эканлигини билдирар экан, O’zLiDePдан кўрсатилган номзоднинг дастури Ўзбекистоннинг жадал ривожланишига хизмат қилишини эътироф этишди ва келажак учун, ватан равнақи, инсон қадри, фаровонлиги, хавфсизлиги учун Шавкат Мирзиёев номзодини қўллаб-қувватлашини билдирдилар.

O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    281
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+