Ишончли вакилнинг пастдарғомлик сайловчилар билан учрашуви кўтаринки руҳда ўтди

15.10.2021, 17:13

Ишончли вакилнинг  пастдарғомлик сайловчилар билан учрашуви кўтаринки руҳда ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан  номзод Шавкат Мирзиёевнинг Самарқанд вилояти бўйича Ишончли вакили Рустам Холмуродовнинг Пастдарғом туманида сайловчилар билан учрашуви кўтаринки руҳда ўтди.

Унда маҳалла, таълим, тиббиёт тизими вакиллари, коммунал соҳаси фаоллари, нуронийлар  ва ёшлар иштирок этишди.

Тадбирда ишончли вакил сўзга чиқиб, номзоднинг сиёсий фаолияти ҳақида, ўтган 5 йилда мамлакатимизда Шавкат Мирзиёев томонидан таълим, саноат, иқтисодиёт, хизмат кўрсатиш, қишлоқ хўжалиги соҳаси ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича олиб борган ислоҳотлари ҳар бир юртдошларимизнинг ҳаётида акс этаётганлигини мамнуният билан таъкидлади. Тадбирда кейинги йилларда номзоднинг қатъий иродаси ва юксак ташкилотчилик салоҳияти туфайли халқни рози қилиш, камбағалликни камайтириш вазифаси давлат сиёсати даражасига кўтарилганлигини, ушбу муаммони ечишда ўзига хос ёндашув ва иш услублари шаклланганлигини, “Темир дафтар”, “аёллар дафтари”, “ёшлар дафтари” асосида аниқ режа ва дастурлар ишлаб чиқилиб, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга кўмак кўрсатилаётганлиги алоҳида эътирф этилди.

Учрашувда сўзга чиққанлар, кейинги йилларда мамлакатимизда  таълим тизимига қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар боис Пастдарғомда мактабгача таълим муасасалалари сони кескин кўпайиши ҳисобига болаларни қамраб олиш 80-90 фоизга етганлигини, маҳалла тизимига берилаётган эътибор туфайли олис ҳудудлардаги қишлоқларимизда яшаш сифати яхшиланаётганлиги, тадбиркорликка берилаётган эътибор боис чекка ҳудудларда ҳам ишчи ўринлари яратилаётганлиги тиббиёт тизимидаги ислоҳотлар боис инсоннинг қадри улуғланаётганлигини эътироф этиб,  инсон қадри, Ватан равнақи ва фарзандлар, юрт келажаги учун  Шавкат Мирзиёев номзодини қўллаб-қувватлашини маълум қилишди.

O’zLiDeP Самарқанд  вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    264
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+