Ишончли вакил Гулистон шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари билан учрашди

15.10.2021, 17:17

Ишончли вакил Гулистон шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари билан учрашди

Обод ва фаровон юртимизнинг кўча ва хиёбонлари ҳамиша инсонларнинг баҳри дилини очадиган масканларга туташади. Жойларнинг саранжом саришталигини сақловчи, бизга тозаликни ҳамроҳ қилувчи касб эгалари ободонлаштириш бошқармаси ходимларидир.

Ишончли вакил П.Ахмаджанова, ЎзЛиДеП вилоят Кенгаши аппарат раҳбари Ш.Бозорбоева, ГулДУ профессори Р.Махмудовлар бу галги учрашувни дилдан суҳбатга айлантиришди. Ободонлаштириш бошқармасида меҳнат қилаётган аёллар ҳам оила, ҳам ишни эплаётган-иккаласига ҳам аёллик меҳрини бериб ишлаётган хотин-қизлардан иборатлигини таъкидлашди.

-Юртимизда тинчлик ва барқарорликни сақлаш, халқимизнинг маънавий дунёсини янада юксалтириш, камбағалликни қисқартириш ва эҳтиёжманд аҳолини муҳофаза қилиш номзодимизнинг сайловолди дастурларидан ўрин олган йўналишлардан, - деди П.Ахмаджанова.- Вилоятимизнинг равнақи ва истиқболи учун алоҳида берилаётган эътибор ва имкониятлар учун миннатдорлигингизни билдириш учун ҳам 24 октябрь куни сайловчилик ҳуқуқингизни виждонан адо этиб, номзодимизга овоз беришингизга чорлайман.

Давра суҳбатида сўзга чиққанлар номзоднинг дастури юзасидан фикр-мулоҳаза ва истакларини билдирди.

Б.Норжигитова,

O'zLiDeP Сирдарё  вилояти Кенгаши

 матбуот котиби.

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    437
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+