Ишончли вакил шифокорлар билан мулоқот қилди

15.10.2021, 17:20

Ишончли вакил шифокорлар билан мулоқот қилди

Покиза Ахмаджанова Сирдарё вилоят марказий шифохонаси “Тез тиббий ёрдам” бўлими шифокор-ҳамширалари билан билан учрашди.

- Номзоднинг сайловолди дастурида соғлиқни сақлаш тизимида юксак натижадорликка эришиш, аҳоли ўртасида касалликларни камайтириш, соғлом турмуш тарзини фаол тарғиб қилиш ва ўртача умр кўриш даражасини ошириш энг муҳим вазифалардан бири сифатида қайд этилиб, бу дастурни босқичма-босқич амалга ошириш лойиҳаси ҳам белгиланган, - деди ишончли вакил П. Ахмаджанова.

Тадбирда O'zLiDeP вилоят Кенгаши аппарат раҳбари Ш.Бозорбоева, ГулДУ профессори Р.Маҳмудов ва  Гулистон шаҳар Кенгаши депутатлари ҳам иштирок этишди.

Учрашув иштирокчилари бир овоздан Шавкат Мирзиёев номзодини қўллаб-қувватлашларини билдиришди.    

Б.Норжигитова,

O'zLiDeP Сирдарё  вилояти Кенгаши

 матбуот котиби.

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    311
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+