Яшнобод туманидаги “Ишга марҳамат” мономарказда учрашув ташкил қилинди

15.10.2021, 17:21

Яшнобод туманидаги “Ишга марҳамат” мономарказда учрашув ташкил қилинди

O`zLiDePдан кўрсатилган номзоднинг ишончли вакили Рустам Каланов “Ишга марҳамат” мономарказда Яшнобод туман сайловчилари билан учрашди.

Ишончли вакил номзод сайловолди дастурининг мазмун-моҳиятини  иштирокчиларга аниқ мисоллар билан етказди. Жумладан, Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида ҳудудларнинг “ўсиш нуқталари”дан келиб чиқиб, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилма объектлари қурилишига алоҳида эътибор қаратилади. 70 минг километрдан зиёд автомобиль йўллари, 15 минг километрдан ортиқ ичимлик суви ва 1 минг километр оқова сув тармоқлари қурилади. Эндиликда шаҳар ва туманларда иқтисодий комплекс таркибига кирадиган барча идораларнинг бош вазифаси “маҳаллабай” ишлаш асосида камбағалликни қисқартириш ва ишсизликни бартараф этиш ҳисобланади. 2026 йил якунигача камбағалликни камида 2 баробар қисқартириш асосий вазифалардан биридир.  2023 йилдан бошлаб қўшилган қиймат солиғи ставкаси 15 фоиздан 12 фоизга туширилади.

Ишончли вакил иштирокчилар томонидан берилган саволларга аниқ, жавоблар қайтарди.

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    273
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+