Ишончли вакил янгиҳаётлик сайловчилар билан учрашди

15.10.2021, 17:22

Ишончли вакил янгиҳаётлик сайловчилар билан учрашди

O`zLiDePдан кўрсатилган номзоднинг ишончли вакили Рустам Каланов Янгиҳаёт тумани сайловчилари билан учрашди.

Ишончли вакил номзоднинг сайловолди дастуридаги устувор йўналишларни тушунтириб ўтди. Жумладан, 2026 йил якунигача камбағаллик камида 2 баробар қисқартирилади. Хусусий тиббиётни янада ривожлантириш мақсадида уларга солиқ имтиёзлари бериш давом эттирилади. Тиббий хизматлардаги хусусий секторнинг улуши ҳозирги 12 фоиздан 25 фоизга етказилади. 2024 йил якунига қадар 6 ёшли болалар мактабгача тайёрлов тизими билан тўлиқ қамраб олинади. 700 мингдан зиёд ишсиз хотин-қизлар давлат ҳисобидан касб-ҳунарга ўқитилади.

Ишончли вакил шу ва бошқа соҳалар бўйича қилинадиган ишлар тўғрисида гапириб ўтди ва иштирокчилар томонидан берилган саволларга аниқ жавоблар қайтарди.

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    307
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+