Ишончли вакил олтиариқлик сайловчилар билан учрашди

15.10.2021, 17:24

Ишончли вакил олтиариқлик сайловчилар билан учрашди

O’zLiDePдан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёевнинг Фарғона вилояти бўйича ишончли вакили Сенатор, Халқ шоири Энахон Сидиқова  Олтиариқ  тумани сайловчилари билан учрашди.

Тумандаги  1-ИДУМ да бўлиб ўтган учрашувда шунингдек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлри, маҳаллий Кенгаш депутатлари, тарғибот гуруҳи аъзолари, партия фаоллари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар. Учрашувни партия фаоли, муассаса раҳбари  Хомиджон Рахимов очиб номзоднинг аввалги иш фаолиятида эришилган амалий натижаларга алоҳида тўхталди. Туманда фаолият олиб бораётган ҳар бир соҳа вакиллари, тадбиркору дехқон, чарвадору боғбон барчаси бирдек  Янги Ўзбекистонни бунёд этишда фаол иштирок этмоқдалар, дея эътироф этди.  

Учрашувда ишончли вакил номзоднинг сайловолди дастуридаги  устивор йўналишлар билан таништириб ўтди.

Номзоднинг Сайловолди дастурида Қишлоқ хўжалигини илмий асосда интенсив ривожлантириш орқали деҳқон ва фермерлар даромадларини камида 2 баробар ошириш, қишлоқ хўжалигининг йиллик ўсиш суръатларини камида 5 фоизга етказиш режалаштирилмоқда. Қайд этилишича, 200 минг гектар пахта ва ғалла майдонлари қисқартирилиб, уларни аҳолига очиқ танлов асосида 10 сотихдан 1 гектаргача узоқ муддатли ижарага бериш тизими йўлга қўйилиши режалаштирилмоқда. Интенсив боғлар 3 марта ва иссиқхоналар 2 марта кўпайтирилиб, экспорт салоҳиятини яна 1 миллиард долларга ошириш имконини яратиш кўзда тутилган. Бу эса Олтиариқдек тупроғи тиллога тенг худуд учун айни муддао, деди Энахон Сидиқова.  

Шунингдек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O’zLiDeP фракцияси аъзоси Мавлуда Ходжаева номзоднинг дастуридан ўрин олган Соғлиқни сақлаш тизимида юксак натижадорликка эришиш, аҳоли ўртасида касалликларни камайтириш, соғлом турмуш тарзини фаол тарғиб қилиш ва ўртача умр кўриш даражасини ошириш муҳим вазифа сифатида эътироф этилган, деган жумлаларга алоҳида тўҳталди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мавлуда Ибрагимова томонидан эса «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари доирасида ҳудудларнинг «ўсиш нуқталари»дан келиб чиқиб, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилма объектларини қуришга алоҳида эътибор қаратилиши борасидаги аниқ мақсадлар аҳолига атрофлича тушунтирилди.

Учрашувда шунингдек сўзга чиққанлар сўнгги беш йил мобайнида  жуда катта ўзгаришлар рўй берганини, “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” дастурлари доирасидаги бунёдкорлик жараёнлари туфайли туман маркази Олтиариқ мутлоқ янги қиёфага кириб бораётгани, кўплаб муаммолар бартараф этилганини, шунингдек кўплаб янги  иш ўринлари яратилганини қайд этдилар. Ўз навбатида иштирокчилар Президентликка номзод Ш.Мирзиёевни якдиллик билан қўллаб-қувватладилар.

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    348
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+