“Инсон қадри учун” шиори остидаги тарғибот тадбири Олтиариқда ташкил қилинди

15.10.2021, 17:25

“Инсон қадри учун” шиори остидаги тарғибот тадбири Олтиариқда ташкил қилинди

“Инсон қадри учун” шиори остида бўлиб ўтаётган тарғибот учрашувлари Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси томонидан Президентликка номзод Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди тарғибот тадбирлари Фарғона вилоятида ҳам қизғин паллага кирган. Ана шундай учрашувлар Олтиариқ туманида бўлиб ўтди.

Туман маданият уйига жам бўлган сайловчилар билан номзоднинг вилоятдаги ишончли вакили Энахон Сидиқова учрашди.

Ишончли вакил, тарғибот гуруҳи аъзолари, маҳаллий Кенгаш депутатлари  ва партия вилоят Кенгаши фаоллари иштирокидаги учрашув сайловчиларга кўтаринки руҳ улашди. Боиси ҳар бир маърузачи номзоднинг сайловолди дастуридан ўрин олган йўналишларни халқчил тарзда оммага тушунтириб берди.

Энахон Сидиқова йиғилганларни анъанага мувофиқ номзоднинг Сайловолди дастуридаги устивор вазифалар билан таништирди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мавлуда Ходжаева сайловчиларни Сайловолди дастуридаги устивор вазифалар билан таништирар экан, ўтган беш йилда барча соҳаларда салмоқли ижобий натижаларга эришилганини, бу ютуқларни жаҳон ҳамжамияти ҳам эътироф этаётганини, лекин бу – барча эркин ва фаровон ҳаёт кечирадиган Янги Ўзбекистонни барпо этишдаги мураккаб ва айни пайтда шарафли, хайрли йўлнинг бошланиши, дебочаси эканлигини таъкидлади.

Учрашувда иштирок этган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мавлуда Ибрагимова дастурда 11 та тиббиёт олий таълим муассасаси трансформация қилиниб, уларнинг қошида клиникалар ташкил этилади ҳамда ўқитувчиларнинг хорижда тизимли малака ошириши йўлга қўйилиши белгилангани, мамлакатда ишлаб чиқариладиган дори-дармон ва тиббиёт воситалари уларнинг умумий ҳажмида 80 фоизга етказиш кўзда тутилаётгани ҳамда санитария-эпидемиология хизматининг халқаро мақомга эга 250 дан зиёд лабораториялари ташкил этилиши режалаштирилгани хусусида сўз юритди.

Тадбирда сўзга чиққанлар, кейинги йилларда мамлакатимизда  таълим ва тиббиёт тизимига қаратилаётган эътибордан мамнун эканлигини таъкидлашди. Шунингдек, юртимизнинг туманлари, маҳаллалари ва қишлоқларида ҳам аҳоли тармуш тарзини яхшилаш, фуқароларга қулай шарт-шароит яратиш энг устувор вазифа этиб белгиланганлиги, “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” дастури доирасида амалга оширилаётган  улкан ислоҳотлар ҳар бир юртдошимизнинг  ҳаётида акс этаётганлигини эътироф этиб,  инсон қадри, Ватан равнақи ва фарзандлари келажаги учун  Шавкат Мирзиёев номзодини қўллаб-қувватлашини маълум қилишди.

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    327
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+