Хоразмда “Инсон қадри учун” шиори остида оммавий тарғибот тадбири ўтказилди

15.10.2021, 17:27

Хоразмда “Инсон қадри учун” шиори остида оммавий тарғибот тадбири ўтказилди

Президент сайловига саноқли кунлар қолди. Сиёсий партиялар томонидан тарғибот ишлари қизғин паллага чиққан. Ҳар бир партия вакиллари ўз номзодларининг сайловолди ташвиқот учрашувларини, аҳоли орасида тарғибот ишларини кенг олиб бормоқдалар. Ўзбекистон Либерал- демократик партияси Хоразм вилоят ва Урганч шаҳар Кенгашлари томонидан Урганч шаҳрида “Инсон қадри учун” шиори остида оммавий тарғибот тадбири ўтказилди.

Тадбирда сўз олган партия вилоят Кенгаши раиси Ислом Файзуллаев ва  номзоднинг Хоразм вилояти бўйича ишончли вакили Амин Вапаевлар йиғилганларни партиядан кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастури ундаги устивор вазифалар барча соҳаларни ривожлантиришга қаратилган келгуси беш йиллик режалар билан таништириб, барчани Янги Ўзбекистонни тараққиёт йўлидан дадил етаклаб боришга қодир бўлган муносиб номзод Шавкат Мирзиёев билан барпо этишга даъват этдилар.  

Тадбирнинг тантанали бадиий қисмида воҳамизнинг таниқли ва ардоқли хонандалари томонидан тайёрланган концерт дастури намойиш этилди.

Унда ободлик касб этаётган Она Ватан, ёшлик ва бахтиёр ҳаётни тараннум этган куй-қўшиқлар барчага кўтаринки кайфият бахш этди.

Учрашувда Шавкат Мирзиёевнинг хайрихоҳлари бўлган нуронийлар, ёшлар, тадбиркорлар, шифокорлар, ўқтувчилар каби турли касб вакиллари йиғилганларни ҳар бир инсоннинг қадри бор – Янги Ўзбекистон бунёдкори Шавкат Мирзиёев атрофида жипслашиб, унинг номзодини қўллаб-қувватлашга чорлашди.

НАСИБА ВАИСОВА,

OzLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    639
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+