Ишончли вакил Пешку туманида ишчилар, нуронийлар ва теримчилар билан учрашди

16.10.2021, 16:08

Ишончли вакил Пешку туманида ишчилар, нуронийлар ва теримчилар билан учрашди

Ишончли вакил Самойдин Хусенов навбатдаги тарғибот учрашуви Пешку туманидаги "Zuxal hunar zar"  маъсулияти чекланган жамияти ишчилари билан бўлди.

Мазкур корхона ип-калава ишлаб чиқаришга ихтисослашган бўлиб, тайёр маҳсулотлар хорижий давлатларга экспорт қилинади. Шароф Амонов раҳбарлигидаги корхонада 120 нафар ишчи-ходим фаолият олиб боради.  Ишончли вакил ходимлар билан суҳбат давомида сайлов ва унинг мақсади тўғрисида маълумотлар бериб, сайловни байрам тарзида нишонлаш,  мамлакат, халқ келажаги учун овоз бериш зарурлигини таъкидлади. Шу билан бир қаторда, партиядан президентликка номзоднинг сайловолди дастури ва унинг  муҳим йўналишлари хусусида сўз юритди, ҳар бир банди бўйича тўлиқ маълумотлар берди.

Учрашувда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Эмма Аслонова сўзга чиқиб, давлат томонидан ҳеч ким эътиборсиз қолмаётганини айтиб, ўз ўрнида сайловчилар ҳам  юрт тақдирига дахлдорлик ҳисси билан яшаш лозимлигини билдирди, сайловда ҳам фаол иштирок этиб, муносиб номзодга овоз беришга чақирди. Корхона раҳбари Шароф Амонов ҳам тадбиркорларга экспорт қилиш имкониятининг берилиши, улар фаолиятининг тараққий этиш  учун яратилган  шарт-шароитлар, рақобатнинг кучайганлиги ва бу ҳам  ўз ўрнида иш сифати ва ҳажмининг ошишига хизмат қилаётганини билдирди.

Корхонага ташрифдан сўнг Самойдин Хусенов "Равшанобод"  тантаналар залида нуронийлар, фахрий кексалар, ички ишлар ходимлари билан учрашди. Учрашувда нуронийларларнинг ҳукумат томонидан эътиборда эканлиги, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларининг доим биринчи ўринда қўйилаётгани,  нафақанинг ўз вақтида ва ўзларига қулай тарзда:  хоҳ нақд хоҳ пластикда олишлари мумкинлиги таъкидланди ва байрам билан муборакбод этилди.

Навбатдаги тарғибот учрашуви "Buxoroagroklasterservis" МЧЖда бўлиб ўтди. Тарғибот давомида теримчи хотин-қизлар билан самимий суҳбат олиб борилди. Уларга номзоднинг сайловолди дастури тўғрисида маълумотлар берилди.

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    270
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+