Ислоҳотлар сифат жиҳатдан янги босқичга кўтарилади

16.10.2021, 16:10

Ислоҳотлар сифат жиҳатдан янги босқичга кўтарилади

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал- демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёевнинг Жиззах вилоят бўйича ишончли вакили Байрамбек Узаков Зарбдорлик сайловчилар билан учрашди.

Зарбдор туманидаги “Бўстон” МФЙда бўлиб ўтган учрашувда, шунингдек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Феруза Нигматова, O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши раиси Эркин Холматов, маҳаллий Кенгаш депутатлари, тарғибот гуруҳи аъзолари, партия фаоллари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

Учрашув давомида ишончли вакил дастлаб йиғилганларни номзоднинг таржимаи ҳоли ва Сайловолди дастуридаги  устивор йўналишлар билан таништириб ўтди.

“Обод маҳалла” дастуридан кейин ўзгача чирой очган бу масканда тўқимачилик корхонаси фаолияти ҳам йўлга қўйилгани маҳалладаги кўплаб ишсиз хотин-қизлар бандлигини таъминлаш имконини берди.

Энг эътиборлиси, бу ўзгаришлар тўхтаб қолгани йўқ. Партияджан кўрсатилган номзоднинг Сайловолди дастурида белгилаб берилган устивор йўналишлар эса уларни сифат жиҳатдан янги босқичга кўтаришга қаратилган. Жумладан, фаол тадбиркорлик ва манзилли молиявий кўмак – камбағалликни қисқартиришнинг муҳим омили эканлигига алоҳида эътибор қаратилган.

Сайловолди дастурида таъкидланганидек, мамлакатимизда 2026 йил якунига қадар камбағалликни камида 2 баробар қисқартириш энг муҳим вазифалардан бири бўлади. Бунинг учун, тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилади. Тадбиркорлар билан ўтказилган очиқ мулоқот доирасида шакллантирилган 7 та йўналиш бўйича 60 га яқин янги ташаббус ва таклифларни назарда тутувчи дастур амалга оширилади.

Корхоналарга мол-мулк солиғи ставкаси, қўшилган қиймат солиғи ставкаси сезиларли камайтирилади. Ҳар бир фуқарога давлат ҳисобидан аниқ касб-ҳунарга ўқиш имконияти яратилади.

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигини 3 баробар оширишни кўзда тутувчи Миллий дастур ишлаб чиқилиб, амалга оширилади.

Дастурда илгари сурилган бошқа устивор йўналишлар билан бирга бу вазифалар, ижроси авваламбор, аҳолининг турмуш фаровонлигини оширишга, элимиз равнақи, юртимиз тараққиётига хизмат қилади.

Учрашув давомида сўзга чиққанлар  юртимизда сифат жиҳатдан янги босқичга кўтарилган ислоҳотлар узвийлигини ёқлашларини билдириб, O’zLiDePдан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёев номзодини қўллаб-қувватлашга чақирдилар.

O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    404
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+