Ишончли вакил маҳалла фаоллари ва аёллар билан учрашди

16.10.2021, 16:12

Ишончли вакил маҳалла фаоллари ва аёллар билан учрашди

Айни пайтда жойларда Ш.Мирзиёевнинг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича ишончли вакили Абат Данияров Қорақалпоғистон Республикасининг энг чекка туманларида ҳам сайловчилар билан учрашувлари давом этмоқда.

Мазкур учрашувларнинг навбатдигиси Тахтакўпир, Қораўзак, Чимбой, Амударё, Шўманой ва Нукус шаҳрида ташкил қилинди.

 Учрашувда ишончли вакил сайловолди дастурнинг мазмун-моҳиятини сайловчиларга кенгроқ тушунтириб ўтди.

Хусусан, дастурда аёллар масаласига, уларнинг муаммосини бартараф этишга бағишланган режалар кўплигини айтди.

Аёллар ишсизлигининг 2 баробарга қисқартирилиши, 10 минг нафардан ортиқ аёлларга имтиёзли уй-жойлар берилиши -  аёлларнинг оиласида ҳам жамиятда ҳам муносиб ўрнига эга бўлишига замин яратади. Деҳқонларнинг даромадларининг оширилиши, уларнинг фаолиятига давлатнинг аралашувига барҳам бериш ҳам аҳолининг турмуш фаровонлигини ошишига хизмат қилади. Айниқса, маҳалла раисларига ҳоким ўринбосарини ёрдамчи этиб тайинланиши аҳоли муаммоларини ҳал этишда жуда катта ёрдам бўлади, деди ишончли вакил ўз сўзида. 

Сўз олган партия фаоллари номзод фаолиятига назар солиб, амалга оширилаётган  ислоҳотларнинг  барчаси инсонлар учун, халқ учун, уларнинг обод юртда эркин ва фаровон яшашлари учун ҳаётга тадбиқ этилаётганлигини эътироф этишди ва йиғилганларни Шавкат Мирзиёевга овоз беришга чақирдилар.

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    266
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+