Ишончли вакил тойлоқлик сайловчилар билан учрашди

16.10.2021, 16:17

Ишончли  вакил тойлоқлик сайловчилар билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан  номзод Ш.Мирзиёевнинг Самарқанд вилояти бўйича ишончли вакили Рустам Холмуродовнинг тойлоқлик сайловчилар билан учрашуви кўтаринки тарзда ўтди.

Тадбирни O’zLiDeP Тойлоқ туман Кенгаши раиси Зиёдулла Авазов олиб борди.

Тадбирда Ишончли вакил сўзга чиқиб, ўтган 5 йилда юртимизда амалга оширилган ислоҳотлар ҳақида гапирар экан, номзоднинг келгуси 5 йилга мўлжалланган сайловолди дастурида ватанимизни янада равнақ топтиришга, халқимиз орзу-истакларини рўёбга чиқаришдек буюк мақсадлар, вазифалар илгари сурилганини таъкидлади. Ушбу  вазифалар ниҳоятда кенг қамровли бўлиб, давлатимиз, жамиятимизнинг барча жабҳаларини ўз ичига оганлигини қайд этар экан, аввало таълим соҳасига берилган эътибор барча ислоҳотларнинг калити эканлигини қайд этди.

- Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев 2016 йил Президент лавозимига сайлангандан бошлаб биринчи навбатда таълимга эътибор қаратди. Болаларни боғча ёшдан тарбиялаш, мактабларни қуриш, таъмирлаш, олий таълим муассасаларини кўпайтириш бўйича кенг қамровли ислоҳотларни амалга оширди. Тадбиркорликка кенг йўл очилди. Барча ислоҳотлар мувафаққиятининг калити таълим эканлигини, давлат учун, жамият учун энг катта бойлик бу интеллектуал мулк соҳиблари, билимли одамлар ҳар қандай давлатнинг энг катта бойлиги эканлигини билиб турибмиз. Мен шунинг учун ҳам Шавкат Мирзиёев олиб бораётган сиёсатини қўллаб- қувватлайман ва Ўзбекистонни ривожланган давлатлар қаторига олиб чиқишига ишонаман ,- деди Рустам Холмуродов.

Таъкидлаш жоизки, ўтган қисқа давр ичида мамлакатимизда амалга оширилган  янгиланишлар нафаси Тойлоқ туманида яшовчи ҳар бир фуқаронинг ҳаётида кириб борди десак муболаға бўлмайди.

Ўтган давр мобайнида 202,5 минг кишилик аҳолига эга Тойлоқ туманида ҳам катта ўзгаришлар амалга оширилди. Иқтисодиёти сабзавотчилик, боғдорчилик ҳамда қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга ихтисослашган туманда йирик саноат корхоналар (сони 1 тага), қўшма корхоналар 15 тага, кичик саноат корхоналар 357 тага, кичик бизнес субъектлари сони 236 тага кўпайди. Туманда экспорт хажми – 7,9 млн. доллар (ўсиш сурати – 93,2 %), ҳудудий экспорт кўрсаткичи 7,1 млн доллар (69,3%)ни ташкил қилмоқда.

 Тадбирда сўз олганлар қишлоқ ва гузурларимиз қиёфаси ўзгарганлиги, таълим, тиббиёт, коммунал хизмат кўрсатиш сифати яхшиланганлиги, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилган тизимли ислоҳатлар боис, уларнинг сони туманида ҳам йилдан-йилга ошиб бораётганлигини эътироф этишди.  Ушбу оламшумул ўзгаришларни узвий давом эттириш, инсон қадри ва келажак учун Шавкат Мирзиёев номзодини қўллаб-қувватлашини билдирдилар.

O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    297
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+