Ишончли вакил жарқўрғонлик маҳалла фаоллари, тиббиёт вакиллари билан мулоқот қилди

16.10.2021, 16:21

Ишончли вакил жарқўрғонлик маҳалла фаоллари, тиббиёт вакиллари билан мулоқот қилди

Ислоҳотларнинг шамоли Жарқўрғон туманида ҳам эсаётганини янги ишга тушган корхоналар, одамларнинг ҳаётида юз берган ўзгаришлар мисолида ҳам кўриш мумкин. Жумладан, Жарқўрғон нефтни қайта ишлаш заводида нефть қазиб олиш, нефть ва газ конденсатини қайта ишлаш ҳажмини кўпайтириш бўйича “Company Petramaruz Limited” компанияси томонидан 145 миллион долларлик лойиҳани амалга оширишга киришилди. Лойиҳа доирасида 2019-2038 йиллар давомида нефть қазиб чиқаришнинг жами ҳажми 2,0 млн тоннага етказилади.

Ёки туманда йилига 1,1 млн тонна маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга 144 млн долларлик цемент заводи ишга туширилгани ҳам ҳудуд иқтисодини ривожлантиришда хизмат қилмоқда. Муҳими, одамлар ишли бўлди. Ҳозирда биргина цемент ишлаб чиқарадиган заводнинг ўзида мингдан ортиқ киши меҳнат қилмоқда.

"Янгиобод" маҳалласида ўтган учрашувда ҳам ислоҳотларнинг амалий натижалари хусусида айтилди.

Сўнги йилларда Сурхондарё вилоятида тиббиёт соҳасида ҳам ўзгаришлар юз берганини айтиш жоиз. Ҳудудларда янги қишлоқ врачлик пунктларининг барпо этилиши ёки вилоятдаги кардиология марказига энг сўнги русумдаги аппаратлар олиб келиниб, тиғ теккизмаздан мураккаб юрак жарроҳлик операцияларининг ўтказилиши бу соҳада эришилган катта натижалардан биридир. Бундан ташқари, воҳамизда Тошкент тиббиёт институтининг очилиши ҳам сурхондарёлик ёшлар учун ҳам қулай имконият яратди. Ш.Мирзиёевнинг сурхондарёлик сайловчилар билан учрашувида келгусида мазкур филиални тиббиёт институтига айлантириш ҳақидаги таклифи кўпчиликни қувонтирди.

Ишончли вакилнинг Жарқўрғон туманидаги кўп тармоқли поликлиникада тиббиёт ходимлари билан ўтказган учрашувида тиббиёт соҳасида эришган ютуқларимиз санаб ўтилди.

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    465
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+