Инсон қадри улуғланган фаровон ҳаёт учун овоз берамиз!

16.10.2021, 16:25

Инсон қадри улуғланган фаровон ҳаёт учун овоз берамиз!

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига партиядан кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент вилоятидаги ишончли вакили Раъно Турдибоеванинг сайловолди ташвиқотлари доирасида “Инсон қадри учун!” шиори остидаги оммавий тарғибот тадбирлари ҳам ўтказилмоқда.

“Янги Ўзбекистонни биргаликда қурамиз!”, “Янги Ўзбекистон тараққиёти учун бирлашайлик!”, “Инсон қадри учун”, “Инсон қадри баланд давлатда ислоҳотларни тўхтатиб бўлмайди!” шиорларига бурканган навбатдаги тарғибот тадбири Бўстонлиқ тумани Болалар мусиқа ва санъат мактаби катта анжуманлар залида ўтказилди.

Ишончли вакил Раъно Турдибоева Шавкат Мирзиёевга хайрихоҳ ёшлар қуршовида барчани шижоатли, жасоратли, қатъиятли раҳбар, инсон қадри улуғланган Янги Ўзбекистон бунёдкори Шавкат Мирзиёевга овоз беришга чақирди.

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    530
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+