Инсон қадри устувор бўлган жамият учун овоз берамиз!

16.10.2021, 16:28

Инсон қадри устувор бўлган жамият учун овоз берамиз!

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига O’zLiDeP дан кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёевнинг ишончли вакили Раъно Турдибоева Чирчиқ давлат педагогика институти анжуманлар залида сайловолди ташвиқот тадбирини ўтказди.  

Учрашувда туман фаоллари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, аҳоли, хайрихоҳ ёшлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловларида Европада ҳавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институт ва инсон хуқуқлари бюросидан кузатиш миссияси вакиллари Хелен Корнблюм (АҚШ) ва Пол Свэйне (Дания) лар иштирок этишди.

Ишончли вакил Раъно Турдибоева партия номзодининг “Янги Ўзбекистон – инсон қадри устувор бўлган жамият ва халқпарвар давлатдир” номли сайловолди дастури мазмун-моҳиятини ҳаётий факт ва далиллар орқали очиб берди.

Дастур доирасида қабул қилинган, келгуси беш йиллик учун ишлаб чиқилган “Янги Ўзбекистон стратегияси”да белгиланган ҳаётбахш ғоя ва мақсадлар, вазифалар, устувор йўналишлар борасида атрофлича маълумотлар берди.

Ташвиқот учрашувида сўзга чиққан маҳаллий Кенгашдаги партия депутати Алексей Ким тадбир иштирокчиларига тушунарли бўлиши учун номзод сайловолди дастурини инглиз ва рус тилларида тарғиб қилиб, Шавкат Мирзиёевга овоз беришга чорлади!

Ишончли вакил Раъно Турдибоева йиғилганларни сайловларда фаол иштирок этишга чорлаб, халқчил ва инсонпарвар Янги Ўзбекистон бунёдкори Шавкат Мирзиёевга овоз беришга даъват этди.

Шунингдек, ушбу анжуманлар залида “Инсон қадри учун!” шиори остидаги оммавий тарғибот тадбири ташкил қилинди.

Унда сўз олган ишончли вакил Раъно Турдибоева йиғиларганларни сўнгги беш йилда ҳар соҳада рўй берган янгиланишлар бошида турган, кенг қамровли демократик ислоҳотларнинг ташаббускори бўлган Шавкат Мирзиёевга овоз беришга чақирди.

Тадбир Она Ватан, истиқлол, ёшликни мадҳ этувчи куй-қўшиқ ва рақсларга уланиб кетди.

Чирчиқ Маданият саройи санъаткорлари томонидан намойиш этилган концерт дастури тадбирга янада файз киритди.

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    120
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+