Ишончли вакил Сергелида сайловолди тарғибот тадбирини ўтказди

16.10.2021, 16:29

Ишончли вакил Сергелида сайловолди тарғибот тадбирини ўтказди

O`zLiDePдан кўрсатилган номзоднинг ишончли вакили Рустам Калановнинг Сергели тумани сайловчилари билан учрашуви бўлиб ўтди.

Номзоднинг ишончли вакили сайловолди дастурининг мазмун-моҳиятини  иштирокчиларга аниқ мисоллар билан етказди. Жумладан, эндиликда шаҳар ва туманларда иқтисодий комплекс таркибига кирадиган барча идораларнинг бош вазифаси “маҳаллабай” ишлаш асосида камбағалликни қисқартириш ва ишсизликни бартараф этиш ҳисобланади. 2026 йил якунигача камбағалликни камида 2 баробар қисқартирилади. 2023 йилдан бошлаб қўшилган қиймат солиғи ставкаси 15 фоиздан 12 фоизга туширилади. Мамлакатимизда диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни таъминлаш, фуқароларимизни турли мафкуравий таҳдидлардан, зарарли оқим ва ғоялардан ҳимоя қилиш масалалари бундан буён ҳам устувор бўлади.

Ишончли вакил дастурнинг шу каби устувор йўналишларига тўхталиб, иштирокчилар томонидан берилган саволларга аниқ жавоблар қайтарди. Учрашув кўтаринки руҳда, савол-жавобларга бой тарзда бўлиб ўтди.

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    567
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+