Ишончли вакил бахмаллик сайловчилар билан учрашди

18.10.2021, 16:10

Ишончли вакил бахмаллик сайловчилар билан учрашди

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёевнинг Жиззах вилоят бўйича ишончли вакили Байрамбек Узаков Бахмал тумани сайловчилари билан учрашди.

Туман Болалар мусиқа ва санъат мактаби ва “Барлос” маҳалла фуқаролари йиғинида бўлиб ўтган учрашувларда, шунингдек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Феруза Нигматова, O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши раиси Эркин Холматов, маҳаллий Кенгаш депутатлари, тарғибот гуруҳи аъзолари, партия фаоллари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

Учрашувлар давомида ишончли вакил дастлаб йиғилганларни номзоднинг Сайловолди дастуридаги устивор йўналишлар билан таништириб ўтди.

Мамлакатимизни янада ривожлантириш, эл фаровонлигини таъминлаш, одамларнинг бугунги кунидан рози бўлиб, эртанги кунига ишонч билан қарашига пойдевор бўлаётган ислоҳотларни узвий давом эттириш ва  уни сифат жиҳатдан янги босқичга кўтаришга қаратилган номзоднинг Сайловолди дастури ҳар бир инсоннинг камоли бутун жамият, давлат ривожининг гарови, деб қаралгани билан алоҳида аҳамият касб этади.

Сўнгги беш йилда амалга оширилган ислоҳотлар сабаб, “Давлат – инсонлар учун” деган халқчил ғоя асосида давлат бошқарувининг самарали ва барқарор тизими яратилиши, давлат органларининг халққа бевосита хизмат қилиши устивор тамойил этиб белгилангани натижасида аҳолининг бандлиги ошди, илм-фан, таълим – тарбия, соғлиқни сақлаш, маданият ва санъат соҳалари тубдан ислоҳ қилинди, кекса авлод вакиллари, аёллар ва ёшларга эътибор ва ғамхўрлик янги босқичга кўтарилди.

Бу янгиликлар, ўзгаришлар бугун Бахмал туманидага ҳар бир маҳаллага, ҳар бир хонадонга кириб борди.

O’zLiDePдан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёевнинг Сайловолди дастурида ишлаб чиқилган Янги Ўзбекистон стратегияси эса, ҳеч шубҳасиз, мамлакатимизни янги тараққиёт босқичига олиб чиқади.

                                  O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    676
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+