Ҳар бир инсоннинг қадри бор

18.10.2021, 16:12

Ҳар бир инсоннинг қадри бор

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёевнинг Жиззах вилояти бўйича ишончли вакили Байрамбек Узаков Зафаробод туманидаги 30-сонли манзилли колониядаги озодликдан маҳрум этилган фуқаролар билан учрашди.

Учрашувда, O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши раиси Эркин Холматов, Жиззах вилояти Касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси Н.Пардаев, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати А.Исроилов ҳамда партия вилоят, туман Кенгаши ходимлари иштирок этдилар.

Маълумки, Сайлов Кодексига асосан, қамоқда сақлаш жойларида ушлаб турилган ҳамда қамоққа олинган, шунингдек, ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва унча оғир бўлмаган жиноятлар содир этганлиги учун суднинг ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахслар овоз бериш ҳуқуқига эгадирлар ва қамоқда сақлаш ҳамда озодликдан маҳрум этиш жойларида тузилган сайлов участкаларидаги сайловчилар рўйхатига киритилади.

Учрашув давомида ишончли вакил тадбир иштирокчиларига партиядан кўрсатилган номзоднинг таржимаи ҳоли ва Сайловолди дастури билан атрофлича таништириб ўтди. Жумладан, одил судлов, инсон қадр-қиммати ва ҳуқуқлари олий қадрият сифатида суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотларимизнинг асосий мазмуни бўлиши таъкидланди. Шунингдек, либераллаштириш сиёсатининг мантиқий давоми сифатида ўз аҳамиятини йўқотган 10 га яқин қилмишлари жиноят тоифасидан чиқариш ва жазони енгиллаштирадиган ҳолатлар сонини амалдаги 9 тадан 15 тагача кўпайтириш чоралари кўрилади.

Учрашув қатнашчилари ҳар бир инсон қадри учун йўналтирилган  O’zLiDePдан кўрсатилган номзоднинг Сайловолди дастурини тўлиқ қўллаб-қувватлашларини билдирдилар.

                        O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

  • Кўрилди
    421
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+