Ишончли вакил Амударё ва Қўнғиротлик сайловчилар ҳузурида

18.10.2021, 16:13

Ишончли вакил  Амударё  ва  Қўнғиротлик  сайловчилар  ҳузурида

Барчангизга маълум, Ўзбекистон  Республикаси  Президенти сайловига ҳам  саноқли  кунлар  қолди. Мазкур сиёсий жараёнда эса тарғибот-ташвиқот ишлари айни қизғин паллада ўтмоқда. 

Айни пайтда жойларда Ш.Мирзиёевнинг Қорақалпоғистон   Республикаси бўйича ишончли вакили Абат Данияровнинг ҳам   сайловчилар билан учрашувлари  давом  этмоқда.

Ана шундай учрашувлар Амударё, Тўрткўл, Беруний, Элликқалъа, Мўйноқ, Қўнғирот ва Қонликўл туманларида ҳам кўтарингки рухда ташкил қилинди.

Жумладан, ишончли вакил Амударё тумани Маданият саройида сайловчилар билан учрашди. Унда ишончли вакил Абат Данияров  номзоднинг сайловолди дастури билан таништирди. 

Президентликка номзоднинг сайловолди дастурида илгари сурилган ташаббуслар, пухта ўйланган режалар, янги ғоя ва фикрларга, хусусан Қорақалпоғистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, айниқса, қишлоқлар инфратузилмасини замон талаблари даражасига кўтариш, тиббиёт, таълим, энергетика, маданий-маърифий, қишлоқ хўжалиги соҳалари бўйича белгиланган устувор вазифаларга алоҳида тўхталиб ўтди.    

Президентликка номзоднинг сайловолди дастурида белгиланганидек,  Қорақалпоғистон Республикаси  қишлоқ хўжалигини илмий асосда интенсив ривожлантириш орқали деҳқон ва фермерлар даромадлари камида 2  баробар  оширилиб, унинг йиллик  ўсиш суръатлари эса камида  5 фоизга етказилиши, қишлоқ хўжалигида давлат аралашувига барҳам берилиб, эркин бозор муносабатлари жорий қилиниши, деҳқонлар учун субсидиялар ажратилиши,  соҳадаги кластерлар ва фермерлар фаолиятини молиялаштириш ва суғурталашнинг мутлақо янги механизмлари жорий қилиниши кўзда тутилаётгани ҳақида таъкидлаб ўтилди.  

Учрашув  давомида  сўзга  чиққанлар  ўзлари истиқомат қилаётган маҳаллалар, меҳнат қилаётган соҳаларини, оилалар ва ёшларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган  кенг қамровли ишлар мисолида сўнгги йилларда ҳаётимиздан мустаҳкам ўрин олган янгиликлар ижобий ўзгаришларни мисоллар билан  гапирдилар ва барчани  жорий йилнинг 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида O’zLiDeP кўрсатилган номзод Ш.Мирзиёевни қўллаб-қувватлашга чақирдилар.    

Қорақалпоғистон  Республикасининг энг чекка туманларидан бири Қўнғирот туманида ҳам  ишончли вакилнинг қўнғиротлик сайловчилар билан учрашуви  мулоқотларга бой тарзда ўтди.

Унда ишончли вакил номзоднинг сайловолди дастури билан таништирар экан,  ўтган беш йил давомида олиб борган одилона сиёсати улароқ энг аввало инсон манфаатини  ҳамма нарсадан устун  қуйди.

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    361
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+