Ишончли вакил Навоийда устоз ва мураббийлар, талаба-ёшлар билан учрашди

18.10.2021, 16:16

Ишончли вакил Навоийда устоз ва мураббийлар, талаба-ёшлар билан учрашди

Ҳар қандай ислоҳотлар юксак маънавият ва маданият билан чамбарчас боғлиқ. Бу соҳага эътибор катта ҳудудлар маънавияти ва маданиятини юксалтиришга қаратилган рағбатдир.

Президентликка номзод Ш.Мирзиёевнинг ишончли вакили Қ. Санақулов Навоий шаҳридаги “Фарҳод” маданият саройида ўқитувчи- профессорлар, устоз ва мураббийлар  ва талаба-ёшлар билан учрашди.

Ишончли вакил Президендликка номзод ҳақида гапира туриб, аввало, Навоий давлат кончилик институти негизида қарийб 15 минг талабани ўқитадиган, жаҳон стандартларига тўла жавоб берадиган, ўзининг юқори моддий-техника базасига эга бўлган замонавий Политехника университети ташкил этилиши, Навоий вилояти муҳандис мутахассислар тайёрлаш бўйича республика марказига айлантирилиши, шунингдек, Навоий давлат педагогика институти қуввати қўшимча 6 минг ўринга кенгайтирилиши тўғрисида маълумот берди.

Бундан ташқари аҳолини касб-ҳунарга ўқитишнинг ҳам мутлақо янги тизими ташкил этилиб, вилоятдаги ўрта бўғин мутахассисларини тайёрлайдиган 60 та касб-ҳунар мактаби ва марказлари, мономарказ Навоий кон-металлургия комбинати ва “Навоийазот”га бириктирилиши тўғрисида айтиб ўтди.

Келгуси йилларда Навоий вилоятида боғчалар сони етарли бўлмаган ҳудудларда 17 та давлат боғчалари, 26 та хусусий шериклик, 466 та оилавий боғчалар фаолияти йўлга қўйилиши номзоднинг сайловолди дастуридан ўрин олганлигини билдирди.

Олий таълим профессорлари, талабалар сўзга чиқишиб Президентликка номзоднинг сайловолди дастурига оид илиқ фикрлар билдиришди. Талабалар томонидан дастурга оид бир қанча таклифлар айтилди.

                                     М.Пирнафасова,

O'zLiDeP Навоий вилояти Кенгаши

матбуот котиби

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    386
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+