Ишончли вакил хатирчилик сайловчиларга дастурнинг мазмун-моҳиятини тушунтирди
18.10.2021, 16:18

Жамиятнинг бебаҳо бойлиги бўлган инсон қадри Президентликка номзод Ш.Мирзиёевнинг келгуси беш йиллик учун давлат дастуридаги асосий мазмун –моҳиятга айлангани бежизга эмас.
Зеро, ривожланиш ва тараққиётга инсон меҳнати ва кучи билангина эришилади.
Президентликка номзоднинг ишончли вакили Қ.Санақуловнинг хатирчиликлар билан сайловолди учрашуви айни шу мавзуга бағишланди.
Номзоднинг сайловолди дастури билан бир қаторда Навоий вилояти, чунончи, Хатирчи туманига эътибори хусусида тўлқинланиб сўз юритар экан, ишончли вакил туманда илм-фан томонлама жуда яхши ривожланиш кетаётганини эътироф этди.
Шунингдек, қарийб 200 минг нафар аҳоли истиқомат қилиб келаётган Хатирчи асосан, қишлоқ хўжалигига ихтисослашганлигидан келиб-чиқиб, мева-сабзавотчилик, пахтачилик ва ғаллачилик кластерлари ташкил этилгани ва “даладан-дастурхонгача” яхлит тизим йўлга қўйилгани таъкидланди.
Учрашув давомида Хатирчининг кечаги ва эртанги куни борасида фикрлар билдирилди ва таклифлар киритилди.
Пўлкан бахши ворислари бўлган бахши болаларнинг Президентлик сайловига чақириқ руҳида ижро этган айтимлари эса учрашувга руҳ бағишлаб, йиғилганларда катта таассурот қолдирди.
М.Пирнафасова,
O'zLiDeP Навоий вилояти кенгаши
матбуот котиби
Ўхшаш янгиликлар
-
Халқимизнинг орзу-ниятларини рўёбга чиқарувчи ҳаётий дастур
07.06.2023, 19:09
-
Ҳурматли сайловчилар!
07.06.2023, 13:00
-
Ўзбекистон кўп қиррали ҳамкорлик йўлида
06.06.2023, 09:22
-
Тараққиёт йўлида таълимга суянамиз
05.06.2023, 17:30
-
Қишлоқ хўжалиги асосий драйвер соҳалардан бирига айланди
05.06.2023, 17:28
Фикрингизни қолдиринг