Ишончли вакил Навоийда энергетик-муҳандислар билан мулоқот қилди

18.10.2021, 16:20

Ишончли вакил Навоийда энергетик-муҳандислар билан мулоқот қилди

Президент сайловига яқин қолаётган айни кунларда ҳам номзодлар ҳамда уларнинг ишончли вакиллари билан сайловчилар ўртасида сайловолди учрашувлар давом этмоқда.

Шу муносабат билан Президентликка номзод Ш.Мирзиёевнинг ишончли вакили Қ.Санақулов Навоий иссиқлик электр станциясида бўлди.

Соҳа фидоийлари, энергетик-муҳандислар ва ёшлар ишончли вакилни қизғин кутиб олишди.

Қ.Санақулов Ш.Мирзиёевнинг вилоят аҳолисига, хусусан  навоийлик энергетикларга  бўлган самимий эътибори ва эҳтиромини баён этди.

Шунингдек, номзод дастуридан жой олган ўн йўналиш ва келгуси беш йилликда вилоятда бажариладиган ишларга, жумладан шу станцияда амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар, фаолиятини бошлаган янги буғ-газ мажмуаси ва бошқа объектларга тўхталди.

Яқин йилларгача халқимизни қийнаб келган электр таъминотидаги узилишларга қисқа фурсатда барҳам берилиши, мамлакатимиз энергетика соҳасида умумий қиймати қарийб 1,5 миллиард доллар бўлган 1 минг 700 мега Ваттли 6 та лойиҳа амалга оширилаётгани, келгуси 5 йилликда қиймати 6,5 миллиард доллар бўлган яна 19 та лойиҳа ҳисобидан қўшимча равишда 11 минг 500 мега Ватт янги қувватлар ишга туширилиши, электр энергиясини ҳудудларга етказиш учун 500 ва 220 киловольтли 3 минг километр янги электр тармоқлари, замонавий технологияларга асосланган қуёш фотоэлектр станциялари барпо этилиши энергетика тараққиётида янги даврни бошлаб келаётганини айтди.

Аҳоли ва саноатнинг соат сайин ўсиб бораётган эҳтиёжини барқарор энергия билан таъминлайдиган 100 Мега-Ваттли биринчи қуёш фото электро станциясининг Кармана ҳудудида ишга туширилгани, 2023 йилгача эса вилоятда “Masdar” компанияси билан ҳамкорликда 500 мегаВаттли шамол станцияси  ва “FANES GROUP” иштирокида 200 мегаВаттли қуёш станцияси ҳам ишга туширилиши ҳақида билдирди.

Навоий иссиқлик электр станцияси мисолида ҳам 2019 йилда хорижий ҳамкорлар билан қуввати 450 МегаВатт бўлган 2-буғ-газ мажмуаси ишга туширилгани, 2024 йилгача яна қуввати 650 МегаВатт бўлган 3-буғ-газ мажмуасини ишга тушириш лойиҳасини амалга ошириш жадал давом этаётгани корхона тараққиёти учун янги саҳифа очганини таъкидлади.

Ўз фикрларини билдириш учун муҳандис ва ёшлар вакиллари сўзга чиқишиб, ишончли вакилга ҳамфикр эканликларини билдиришди. “Яшил энргетика”га ўтиш даврида янада фаоллашиб, мана шу дастурни тўлиқ амалга ошишида ўз ҳиссасини қўшажакларини айтишди.

М.Пирнафасова,

O'zLiDeP Навоий вилояти

матбуот котиби

  • Кўрилди
    337
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+