Ишончли вакил фермерлар билан учрашди

18.10.2021, 16:23

Ишончли вакил фермерлар билан учрашди

Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Президентликка номзод Шавкат Мирзиёевнинг Самарқанд вилоятидаги Ишончли вакили Рустам Холмуродов Самарқанд туманидаги “Шодимурод”  ресторанида фермерлар  билан учрашди.

Тадбирда Ишончли вакил сўзга чиқиб, ўтган 5 йилда юртимизда амалга оширилган ислоҳотлар ҳақида гапирар экан, қишлоқ ҳўжалигини ривожлантириш борасида салмоқли ишларга қўл урилганлигини таъкидлади. Хусусан, пахта, пиллачилик, мева-сабзавот кластерларининг ташкил этилиши жойларда саноат корхоналарининг қад ростлаб, ишчи ўринларининг пайдо бўлишига замин яратганлигини алоҳида эътироф этди.

- Таълимга эътиборсизлик сабабли, 2016 йилга келиб қишлоқ хўжалиги соҳаси ҳам оғир аҳволга келиб қолган эди. Шундай пайтлар бўлди  соҳасини яхши тушунадиган Агроном мутахассисини топиш қийин бўлди. Яхши мутахассисларимиз йўқлиги сабабли тупроғи зарга тенг юртимизда ҳосилдорлик қумлоқ ерларда замонавий технологиялар асосида деҳқончилик қиладиган мамлакатлардан икки –уч баробар пасайиб кетганлиги ҳам рост. Ўтган 5 йилда ҳудудларда табиий иқлимидан келиб чиқиб, сабзавотчиликка, узумчиликка, картошкачиликка, пиллачилик, ғаллачилик ва ҳаказо ихтисослашган фермер хўжаликларининг ташкил этилиши, соҳага янги технологияларнинг олиб кирилиши, қўшни давлатлари билан алоқалар мустаҳкамланиб маҳсулотларни экспортга йўналтирилиши қишлоқ хўжалиги соҳасини жонлантирди десам муболаға бўлмайди, - деди  Р.Холмуродов.

Ишончли вакил номзоднинг келгуси 5 йилга мўлжалланган сайловолди дастурида қишлоқ хўжалигидан тортиб таълим, тиббиёт, иқтисодиёт, энергитика, саноат, қўйинки, барча соҳаларда  ватанимизни янада равнақ топтиришга, халқимиз орзу-истакларини рўёбга чиқаришдек буюк мақсадлар, вазифалар илгари сурилганини таъкидлади.

Тадбирда сўзга чиққанлар, ютуқлари билан ўртоқлашар экан, ҳаётида туб бурилиш ясаган ислоҳотлар ҳақида гапирдилар ва келажак учун Шавкат Мирзиёев номзодини қўллаб-қувватлашини билдирдилар.

O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    398
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+