Ишончли вакил Тойлоқ туманидаги “Dony servis still” корхонаси фаолияти билан танишди

18.10.2021, 16:24

Ишончли вакил Тойлоқ туманидаги “Dony servis still” корхонаси фаолияти билан танишди

Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Президентликка номзод Шавкат Мирзиёевнинг Самарқанд вилоятидаги Ишончли вакили Рустам Холмуродов Тойлоқ туманидаги “Dony servis still” корхонаси фаолияти билан танишди.

Мазкур Корхона 2019 йилда ишга тушган бўлиб, асосан майиз ва қуритилган олхўри маҳсулотларини қайта ишлаб, қадоқлайди ва экспорт қилади. Корхона бугун Россия, Қозоғистон, Саудия Арабистони, Туркия, Польша, Бразилия каби давлатлар билан шартнома ҳамкорлик қилади.

Ҳозирда ушбу  тадбиркорлик  субъектида ўттизга яқин ишчи ходим ишлайди. Корхона раҳбарининг таъкидлашича келгусида корхона фаолиятини кенгайтириб ишчи ўринлар сонини 100 нафар етказиш мақсад қилинган.

Ишончли вакил Рустам Холмуродов корхонага келтирилган технологиялар, ишчиларга яратилган шароитлар билан танишар экан, қишлоқ  ва туманларини саноатлаштириш Президентликка номзод Шавкат Мирзиёевнинг  энг олий мақсадларидан бири  эканлигини таъкидлади.

O’zLiDeP  Самарқанд вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    307
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+