Термиз туманида маҳаллаларни боғлайдиган йирик йўл ўтказгич қурилади

18.10.2021, 16:28

Термиз туманида маҳаллаларни боғлайдиган йирик йўл ўтказгич қурилади

Ш.Мирзиёевнинг сайловолди дастурида Термиз туманидан Термиз шаҳрига қўшилган маҳаллаларни боғлаш учун йирик йўл ўтказгич барпо этилиши бўйича йирик лойиҳа ҳам кўзда тутилган. Шунингдек, келгуси беш йилда вилоятда 6 минг километр автомобиль йўллари ва кўчалар, 300 та кўприкни қуриш-таъмирлаш ишлари бажарилади. Бунга 2 триллион сўм йўналтирилади. Бу эса аҳолига янада қулайлик яратади.

Номзоднинг Сурхондарё вилояти бўйича ишончли вакили Абдулхаким Эшмуродов Термиз туманидаги маданият уйида сайловчилар билан учрашди ва ЎзЛиДеП номзодининг дастуридан ўрин олган воҳада, жумладан, туманда амалга оширилиши кўзда тутилган йирик лойиҳалар ҳақида тўхталди. Туманда бугун кўплаб ишлаб чиқариш корхоналари фаолият юритмоқда. Аҳолиси ҳам иссиқхонада қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш бўйича яхши тажрибага эга. Ҳатто, улар етиштираётган сабзавотлар чет элга экспорт қилинаётир.

Учрашувда ишончли вакил ана шу каби ўзгаришлар хусусида сўзлаётиб йиғилганларни сўнги беш йилда бизни ўсиш, ривожланиш сари етаклаган инсон - Ш.Мирзиёевга овоз беришга чақирди.

Учрашув давомида сайловчилар ўзларининг фикрлари ҳамда таклифларини ҳам билдиришди.

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    399
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+