Ишончли вакил Термиз туманидаги чегара маҳаллада бўлди

18.10.2021, 16:29

Ишончли вакил Термиз туманидаги чегара маҳаллада бўлди

Бундан 3 йил бурун вилоятимиз ва Тожикистоннинг Хатлон вилояти  Шаҳритуз тумани ўртасидаги “Гулбаҳор-Амузанг” чегара ўтказув пости тантанали равишда очилганда ҳудуд аҳолиси қанчалик қувонишганди. Сабаби, қўшни давлатда қариндош-уруғи яшайдиган гулбаҳорликлар энди бемалол дийдор кўришишлари учун имкон яратилганди. O'zLiDePдан кўрсатилган номзоднинг Сурхондарё вилояти бўйича вакили Абдулхаким Эшмуродовнинг навбатдаги учрашуви Термиз туманининг чегара ҳудудида жойлашган Гулбаҳор маҳалласида бўлди.

Термиз туман марказидан 70 километр олис масофада жойлашган "Гулбаҳор" маҳалласида яшовчи аҳолининг яшаш тарзини яхшилаш учун сўнги йилларда маҳалладаги мактаб, боғча ҳамда МФЙ биноси қайта таъмирлаб берилди. Тупроқ кўчаларга тош ётқизилиб, ички йўллар текисланди. Эски симёғочлар алмаштирилди. Ҳудудда янги савдо нуқталари, ёшларга ҳунар ўргатадиган марказларнинг ишга тушиши маҳалла аҳлига кўплаб қулайликларни яратди.

Ишончли вакил маҳалла аҳли билан учрашар экан, анна шу ўзгаришлар хусусида ҳам тўхталиб ўтди. Сўнгра, номзоднинг дастуридан ўрин олган йўналишлар хусусида маълумот берди.

Шундан сўнг, ишончли вакил маҳалладаги 5 минг нафардан ортиқ аҳолига тиббий хизмат кўрсатадиган оилавий шифокорлик пунктида бўлди. У ердаги шароитлар билан танишди ва шифокор, ҳамшираларни сайловда фаол иштирок этишга даъват этди.

Ш.Мирзиёевнинг сайловолди дастурида Термиз туманидан Термиз шаҳрига қўшилган маҳаллаларни боғлаш учун йирик йўл ўтказгич барпо этилиши бўйича йирик лойиҳа ҳам кўзда тутилган. Шунингдек, келгуси беш йилда вилоятда 6 минг километр автомобиль йўллари ва кўчалар, 300 та кўприкни қуриш-таъмирлаш ишлари бажарилади. Бунга 2 триллион сўм йўналтирилади. Бу эса аҳолига янада қулайлик яратади. Тумандаги маданият уйида ўтган навбатдаги учрашувда  ана шулар хусусида ҳам тўхталиб ўтилди.

Ишончли вакил тумандаги "Орол" маҳалласида яшовчи меҳнат фахрийси Оғамамат Мўминовнинг ҳам хонадонида ҳам бўлиб, уларни ҳам сайловда тарғиботчи бўлишга ундади.

O'zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    433
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+