Ишончли вакил “Maxam – Chirchiq” МЧЖ фаолияти билан танишди

18.10.2021, 16:30

Ишончли вакил “Maxam – Chirchiq” МЧЖ фаолияти билан танишди

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига O’zLiDeP дан кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёевнинг ишончли вакили Раъно Турдибоева “MAXAM – CHIRCHIQ” акционерлик жамиятида сайловолди ташвиқот тадбирини уюштирди. 

Тадбирда минерал ўғит ва кимёвий воситалар ишлаб чиқарадиган корхонанинг фаол ходимлари иштирок этишди.

Маълумот ўрнида шуни айтиш жоизки, “MAXAM-CHIRCHIQ” АЖ  Ўзбекистонда кимё маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи асосий корхоналардан бири бўлиб, мамлакатдаги биринчи азот заводи базасида ташкил топган. 80 йилдан ортиқ вақт мобайнида Ўзбекистонда минерал ўғитлар ва бошқа кимё маҳсулотларини йирик ишлаб чиқарувчиси бўлиб келмоқда. Бугунги кунда корхонада 40 дан ортиқ турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда. Карбамид, аммиакли селитра, аммоний сульфат, КАС, суюқ техник аммиак, сувли техник аммиак, концентрланган нитрат кислотаси, концентрланмаган нитрат кислотаси, катализаторлар, суюқ ва газсимон икки оксидли углерод шулар жумласидандир.

Юқорида номлари тилга олинган маҳсулотлар саноатнинг кўп тармоқлари, жумладан, кимё, электроника, металлургия, тўқимачилик, озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалигида қўлланилади.

Ишончли вакил Раъно Турдибоева кимё соҳаси замонавий саноатнинг “катализатори” бўлиб, ҳар қандай ишлаб чиқариш негизида кимёвий жараёнлар ётиши, иқтисодиётда тараққиёт бўлмаслигини қайд этди. Сўнгги беш йилда тармоқдаги камчиликларни бартараф этиш ва кимё саноатини янада ривожлантириш юзасидан қатор чора-тадбирлар амалга оширилгани соҳа ривожида устувор аҳамият касб этганини таъкидлади.

Партия номзодининг “Янги Ўзбекистон – инсон қадри устувор бўлган жамият ва халқпарвар давлатдир” номли сайловолди дастури мазмун-моҳиятини ҳаётий факт ва далиллар орқали очиб бераркан, унга кўра, кимё саноати ривожлантирилиб, Тошкентдаги Улуғбек шаҳарчасида кимё соҳасида илмий ва таълим кластери ташкил этилишини қайд этди.

Шунингдек, илм-фанни ривожлантириш асосида саноат тармоқларига энг замонавий технологияларни жорий этиш дастурлари ишлаб чиқилиб, амалга оширилишини маълум қилди.

Учрашувда сўзга чиққан фаоллар сўнгги беш йилда шахсан Шавкат Мирзиёев бош-қошлигида соҳада амалга оширилган туб ислоҳотлар, ишлаб чиқилган йўл харитаси самараси ўлароқ кимё саноати корхоналари қаторида заводнинг ҳам бугунги молиявий-иқтисодий ҳолати ўнгланганини эътироф этишди.

Шунингдек, ўз сайловолди дастурида инсон қадрини улуғлаган, мамлакатни янги иқтисодий тараққиёт йўлидан дадил етаклашга қодир бўлган Шавкат Мирзиёевга якдиллик билан овоз беришларини билдиришди.

Ишончли вакил Раъно Турдибоева йиғилганларни сайловларда фаол иштирок этишга чорлаб, халқчил ва инсонпарвар Янги Ўзбекистон бунёдкори Шавкат Мирзиёевга овоз беришга даъват этди.

Зухро Мирзоҳамдамова,

O’zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    461
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+