Чекка ҳудудларда ташвиқот учрашувлари қизғин давом этмоқда
18.10.2021, 16:33
Тупроққалъа туманининг энг чекка ҳудуди Бухоро, Навоий вилоятлари билан чегарадош бўлган Тупроққалъа массивидаги “Хива” маҳадлласида тарғибот учрашувлари бўлиб ўтди.
Унда номзоднинг Хоразм бўйича ишончли вакили Амин Вапаевнинг ёрдамчиси Дурдона Қабулова, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Нигора Қутлимуратовалар иштирок этишиб, “Хива”, “Ҳазорасп”, “Гурлан” маҳаллаларидаги сайловчиларга партиядан кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастури мазмун-моҳияти билан таништирдилар.
Тупроққалъа массиви маҳалласи вилоят марказидан 250 км. узоқликда жойлашган энг чекка ҳудудлардан бири. 1 минг 270 аҳоли истиқомат қилади. Ўтган 5 йилликда мазкур ҳудудда ҳам ижобий ўзгаришлар юз берди. Юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар самарасида мазкур ҳудуд аҳоли ҳам бахраманд бўлмоқда. Айниқса, “Обод маҳалла” дастури доирасида йўллар асфальт бўлди, маҳалалар, кўчалар, хонадонлар обод бўлди.
Д. Қабулова ўз сўзида номзоднинг ўтган фаолиятига назар солиб, юртимизда амалга оширилган улкан бунёдкорлик ишлари, турли соҳалардаги ислоҳотлар буларнинг барчаси инсонлар учун уларнинг янада фаровон яшашлари учун, юртимизнинг гуллаб яшнаши учун эканлигини таъкидлади. Номзоднинг сайловолди дастурида ўз ифодасини топган, муҳим йўналишлар тўғрисида маълумот бериб, уларнинг амалга ошириш механизмини ҳам сайловчиларга батафсил тушунтириб беряпти. Хусусан, вилоят миқёсида бажаралиши режалаштирилган ишларга алоҳида эътибор қаратилди.
Шундан сўнг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Нигора Қутлимуратова камбағалликни қисқартириш, аҳолини айниқса, ёшлар, аёлларни бандлигини таъминлаш таълим, тиббиёт соҳаларини янада ривожлантириш борасида белгиланган режалар билан йиғилганларни таништирди. Хусусан, тиббиёт соҳасига ажратиладиган маблағлар 2 баробар оширилиб, асосий эътибор хонадонбай тиббий профилактикага қаратилади ва буорқали бирламчи бўғин томонидан халқимизга малакали тиббий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилашга эришилади.
Тадбирда сўз олган сайловчилар амалга оширилаётган ислоҳатларни ўз ҳаётларида кўраётганлигини, чекка худудлар ҳам эътибор ва ғамхўрликлардан четта қолмаётганлигини, мажбурий меҳнатнинг тугатилиб, ҳар бир соҳа вакили ўз фаолияти билан шуғилланаётгани, иқтисодиётнинг янада ривожланаётгани аҳолининг турмуш даражаси яхшиланаётгани, айниқса, неча йиллар фуқаролик ололмай қийналиб юрган туркман миллатига мансуб инсонларнинг Ўзбекистон фуқаролигини олишгани улар бу йил илк бор сайловларда иштирок этишларини қувонч билан билдирдилар.
Насиба Ваисова,
Партия Хоразм вилоят Кенгаши
матбуот котиби
Ўхшаш янгиликлар
-
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида ишончли ғалаба қозонди
26.10.2021, 10:43
-
Ишончли вакил сайловолди учрашувларига Қизилтепада якун ясади
22.10.2021, 20:52
-
Ишончли вакилнинг сайловолди учрашуви тил байрамига бағишланган мусиқий дастурга уланиб кетди
22.10.2021, 20:50
-
Истиқболли режалар - олий мақсадлар рўёбига хизмат қилади
22.10.2021, 19:02
-
Франциялик халқаро кузатувчилар билан учрашув
22.10.2021, 18:57
Фикрингизни қолдиринг