Ватанимиз тинчлиги ва тараққиёти учун овоз берамиз!

18.10.2021, 16:34

Ватанимиз тинчлиги ва тараққиёти учун овоз берамиз!

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал- демократик партияси вилоят Кенгаши томонидан Тупроққалъа туманидаги 14069 ҳарбий қисмда ҳарбий хизматчилар билан учрашув ташкил қилинди. 

Учрашувда Олий Мажлис Қонунчилик палататаси депутати Нигора Қутлимуратова, ишончли вакил Амин Вапаевнинг ёрдамчиси Дурдона Қабулова, туман Кенгаши депутатлари   иштирок этди ва сўзга чиқдилар.

Унда сўз олганлар номзоднинг дастуридаги хавфсизлик ва очиқ, прагматик фаол ташқи сиёсат борасидаги устувор вазифалар йўналишида келгуси 5 йилликда қилинадиган режалар, дунёдаги ҳозирги мураккаб вазият, қўшни минтақалардаги зиддият ва қуролли низолар Ўзбекистон Республикасининг хавфсизлиги ва тинчлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилиши борасидаги маълумотлар айтиб ўтилди.

Мамлакатимиз мудофаа салоҳияти ва ҳарбий қудратини янада мустаҳкамлаш, чуқур ўйланган ва ўзаро манфаатли ташқи сиёсат юритиш бўйича аниқ ва манзилли ишларни давом эттирилиши таъкидланди.

Тадбирда ҳарбий хизматчиларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлаш, ватанпарварлик туйғуларини шакллантиришда ҳарбий қисмда катта ҳажмда иш олиб борилаётгани таъкидлаб ўтилди. Учрашувда бир қатор Ватан посбонлари сўзга чиқиб, шу йил 24 октябрь куни ўтказиладиган Президентлик сайловда Ватанимиз тинчлиги ва тараққиёти учун хизмат қиладиган муносиб номзодга овоз беражакларини билдиришди.

Насиба Ваисова,

Партия Хоразм вилоят Кенгаши

матбуот котиби

  • Кўрилди
    270
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+