Ишончли вакил ғиждувонлик таълим соҳаси вакиллари билан учрашди

20.10.2021, 19:42

Ишончли вакил ғиждувонлик таълим соҳаси вакиллари билан учрашди

Партиядан президентликка номзод Шавкат Мирзиёевнинг ишончли вакили Самойдин Хусеновнинг Ғиждувон тумани Тиббиёт коллежида ижтимоий соҳа вакиллари билан учрашди.

Учрашув аввалида сайловни юқори савияда ташкил этиш, илк маротаба овоз берувчи ёшларда сайлаш кўникмасини ривожлантириш, фуқароларимизнинг ҳар бирининг сайловдаги иштирокини таъминлаш галдага вазифа эканлиги таъкидланди.

Ишончли вакил номзоднинг ўтган беш йилликдаги ўзгаришлар хусусида сўз юритди.

Ишончли вакил томонидан дастурдан ўрин олган ҳар бир режа атрофлича тушунтириб берилди. Жумладан, Ғиждувон тумани бўйича амалга оширилиши режалаштирилган ишлар алоҳида эътироф этилди. 2023 йилда  Пешку ва Ғиждувонда жами қуввати  1 минг мега-ватт бўлган  2 та шамол электр станцияси қурилиши, чарм саноатида Вобкент,  Ғиждувон,  Ромитан,  Шофиркон,  Қоракўл,  Жондор ва Когонда  экспортбоп тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича,  400 миллиард сўмлик  42 та лойиҳа  амалга оширилиб,  8 мингта янги иш ўрни яратилиши туман аҳолиси учун зўр янгилик бўлиши, шубҳасиз. Ишончли вакил сўзидан сўнг сўзга чиққан партиянинг Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси СТМ раҳбари Насимжон Алимов ҳам сайловда иштирок этиш мамлакатимизнинг дунё сиёсатидаги ўрнини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлаб, ҳар кимнинг ушбу конституциявий ҳуқуқидан фойдаланиш кўникмасини ривожлантириш, сайлов қонун-қоидалари, партиянинг мақсад-вазифалари тўғрисида фикр-мулоҳазаларини билдирди.  

Учрашувда сўзга чиққан 5-умумий ўрта таълим мактаби тарғиботчиси Гулчеҳра Болтаева  тумандаги сўнгги йилликдаги ўзгаришлар ва номзоднинг сайловолди дастури тўғрисида мулоҳазаларини билдириб, шу ўринда бир таклиф билан мурожаат қилди. Ҳозирда туманда 20тага яқин умумий ўрта таълим мактабларида дарслар икки сменада ташкил этилган бўлиб, бу ўқитувчи ва ўқувчиларга маълум маънода ноқулайлик туғдиряпти. Шу муносабат билан, агар шу масалага ойдинлик киритиб, масала ижобий ҳал этилса, Ғиждувон ёшларининг қўлга қиритаётган ютуқлари салмоғи янада ошиши мумкинлигини билдирди. 8-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси Холида Убайдуллаева сўзга чиқиб, ёшларнинг таълим олиши учун яратилган имкониятлар, шарт-шароитлар, булардан  унумли фойдаланиб келаётган ёшлар тўғрисида тўхталиб, туманда олий таълим муассасаси ташкил этиш таклифини ўртага ташлади.

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    505
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+