Ишончли вакил Ғиждувон туманида тарғибот учрашуви ўтказди

20.10.2021, 19:43

Ишончли вакил Ғиждувон туманида тарғибот учрашуви ўтказди

Партиядан президентликка номзод Шавкат Мирзиёевнинг Бухородаги ишончли вакили Самойдин Хусенов Ғиждувон тумани сайловчилари билан учрашди.

Учрашув аввалида вилоят миқёсида келгуси беш йилликда амалга оширилиши режалаштирилган ишлар, режалар  аҳоли томонидан илиқ кутиб олинганлигига тўхтаб ўтилди. Иштирокчиларга сайловнинг мақсад ва вазифалари, номзод сайловолди дастурининг мазмун-моҳияти тўғрисида маълумот берилди.

Навбатдаги учрашув 65-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида ўтказилди. Учрашувда партиянинг Сиёсий Кенгаши Ижроия Қўмитаси СТМ раҳбари Насимжон Алимов, партиянинг вилоят Кенгаши раиси ўринбосари – аппарат раҳбари Бобомурод Очилов, вилоят ва туман Кенгаши депутатлари, маҳалла фаоллари, нуронийлар, ёшлар иштирок этди. Учрашув аввалида Самойдин Хусенов номзоднинг вилоятга ташрифи, сайловчилар билан учрашувида кўтарилган асосий масалалар, ташрифнинг вилоят ҳаётида муҳим аҳамият касб этиши тўғрисида тўхталиб, бу каби тарғиботлардан асосий мақсад сайловда халқнинг ҳар бир вакилининг иштирок этишини таъминлаш эканлигини таъкидлаб ўтди. Ҳеч бир маҳалла, кўча, овул, ташкилот вакили сайловдан бехабар қолмаслиги, ҳар бир киши ушбу сиёсий жараёнда фаол иштирок этиб, ўзининг конституциявий ҳуқуқидан демократик фойдаланиши лозимлиги эътироф этилди.

Ғиждувон туманида амалга оширилган ишлар, тумандаги ўзгаришлар, бунёдкорлик, қурилиш ишлари ҳам атрофлича муҳокама қилинди. Сўнгги йилларда туманнинг ўзгача қиёфа касб этгани, туман аҳолиси учун яратилган имконият ва қулайликлар алоҳида эътироф этилди. “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” тизими асосида бир қатор оилаларнинг муаммолари бартараф этилгани ва бу бўйича ишлар давом этаётгани, эҳтиёжманд оила қизларининг олий таълим муассасаларига имтиёзли грант асосида қабул қилиниши кабилар бирин-кетин баён қилинди.

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    401
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+