Ишончли вакилнинг учрашувлари туманларда давом этмоқда

20.10.2021, 19:49

Ишончли вакилнинг учрашувлари туманларда давом этмоқда

Айни пайтда Президентликка номзод Ш.Мирзиёевнинг ишончли вакили Абат Данияровнинг  сайловчилар  билан учрашувлари туманларда  давом этмоқда. Мазкур учрашувларнинг навбатдигиси Қўнғирот, Қонликўл, Шўманой,  Хўжайли ва Тахиятош туманларида ташкил қилинди.   

 Ишончли  вакилнинг сайловчилар билан учрашуви Қўнғирот туманидаги  10 сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида ташкил қилинди. 

Учрашувда партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши аппарат раҳбари Ш.Отемисов, партия фаоллари, сайловчилар ва ОАВ вакиллари иштирок этди.   

Тадбирда ишончли вакил Абат Данияров энг асосий эътиборини номзоднинг сайловолди дастурининг мазмун-моҳиятини сайловчиларга янгича ёндашув асосида ҳаётий мисоллар билан тушунтириб ўтди. Ишончли вакил таъкидлашича, Президентликка номзоднинг сайловолди дастурида мамлакатни янги тараққиёт босқичига олиб чиқувчи қатор йўналишлар бўйича аниқ стратегик мақсадлар ҳамда устувор вазифалар белгиланган.

Хусусан дастурда узлуксиз таълим тизими учун миллий ўқув дастурини жорий этиш, таълим сифатини ошириш ва рақобатбардош кадрлар тайёрлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётгани, соғлиқни сақлаш тизимида юксак натижадорликка эришиш, аҳоли ўртасида касалликларни камайтириш, соғлом турмуш тарзини фаол тарғиб этиш ва ўртача умр кўриш даражасини ошириш энг муҳим вазифалар сифатида белгиланганини алоҳида қайд этди.

Шунингдек, номзоднинг сайловолди дастурида ҳудудларни мутаносиб ривожлантириш энг устувор йўналишларидан бири сифатида белгиланиб, туман ва шаҳарлар кесимида 14 та беш йиллик ҳудуддий  дастурларни амалга ошириш чоралари кўрилиши, бунда ҳар бир туман ва шаҳарнинг муаммо ва имкониятлари ўрганилиб, “ўсиш нуқталари” белгилаб олиниши, шунингдек мамлакат  тараққиётининг янги босқичида ихчам, профессионал, халқимиз талабларига  жавоб берадиган адолатли, юқори натижадорликка йўналтирилган давлат бошқаруви тизимини шакллантириш борасида ҳам устувор вазифалар белгилангани хусусида маълумотлар келтирилди. 

Ишончли вакилнинг сайловчилар билан учрашуви Шўманой туманидаги “Мамий” овул фуқаролар йиғинида давом этди. Ишончли вакил Абат Данияров сайловчиларга номзоднинг меҳнат фаолияти, сайловолди дастури билан яқиндан таништириб ўтди. 

Ўтказилган  учрашув  давомида  партия фаоллари сўзга чиқиб, номзодни  қўллаб-қувватлашга чақириб қолди.

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    309
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+