Самарқандлик хотин-қизлар Янги Ўзбекистон стратегияси учун овоз беради

20.10.2021, 20:00

Самарқандлик хотин-қизлар Янги Ўзбекистон стратегияси учун овоз беради

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати-Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан  номзод Шавкат Мирзиёевнинг Самарқанд вилояти бўйича Ишончли вакили Рустам Холмуродов Пушкин номли вилоят кутубхонасида Самарқандлик фаол-хотин-қизлар билан учрашди.

Унда  маҳалла, таълим, тиббиёт тизими ва коммунал соҳасида меҳнат қилаётган фаол хотин –қизлар иштирок этишди.

Тадбирда ишончли вакил сўзга чиқиб, номзоднинг сиёсий фаолияти ҳақида гапирар экан, Шавкат Мирзиёев  президентлик лавозимига сайланган кундан бошлаб хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, уларнинг жамиятдаги ролини кучайтириш, оила институтини қўллаб-қувватлашга қаратилган комплекс чора-тадбирлар амалга ошириб келаётганлигини мамнуният билан таъкидлади. Хусусан, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари, гендер тенгликни таъминлаш, оила, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, аёллар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш, улар учун янги иш ўринлари яратиш, меҳнат ва турмуш шароитини яхшилаш давлат бошқарувида  устувор йўналишига айланганлиги қайд этилди.

Тадбирда  Ишончли вакил кейинги йилларда номзоднинг қатъий иродаси ва юксак ташкилотчилик салоҳияти туфайли халқни рози қилиш, камбағалликни қисқартириш вазифаси давлат сиёсати даражасига кўтарилганлигини, ушбу муаммони ечишда ўзига хос ёндашув ва иш услублари шаклланганлигини, “темир дафтар”, “аёллар дафтари”, “ёшлар дафтари” асосида аниқ режа ва дастурлар ишлаб чиқилиб, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга кўмак кўрсатилаётганлиги алоҳида эътироф этди.

Учрашувда сўзга чиққанлар, сўнгги йилларда мамлакатимизда барча соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлардан мамнун эканлигини баён қилишди. Айниқса, ҳар бир она учун аввало фарзандининг бахтини камолини кўриш энг олий саодат эканлиги, кейинги йилларда мамлакатимизда ёш авлоднинг таълим-тарбия олишлари учун замонавий мактабгача таълим муасасалари ва мактабларнинг қад ростлаши, олий таълим даргоҳларининг кўпайиши, янги-янги ишчи ўринларининг барпо этилишидан аввало оналарнинг, аёлларнинг қувончи чексиз эканлигини таъкидлашди.

Учрашувда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати-Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан номзод  Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди  дастурида белгиланган вазифаларда инсон қадри, Ватан равнақи ва фарзандлар бахту-саодати  энг устувор вазифа этиб белгиланганлиги эътироф этилар экан, самарқандлик хотин-қизлар юрт келажаги, Янги Ўзбекистон стратегияси учун овоз беришини  маълум қилишди.

O’zLiDeP Самарқанд  вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    317
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+